Патронаж ҳамшираси — тиббий маданият тарғиботчиси

13 Ноябрь, 18:02 • Андижон вилояти, Жамият, Янгиликлар • 14 марта кўрилди • Комментариев к записи Патронаж ҳамшираси — тиббий маданият тарғиботчиси нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Балиқчи туман кенгаши аъзолари орасида тиббиёт ходимлари кўпчиликни ташкил этади. Тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиниканинг патронаж ҳамшираси Дилафрўз Азизова улардан бири.

Унинг шу соҳага ишга келганига 13 йилдан ортди. Уни Чинобод шаҳарчасининг Сарновул маҳалласида  аҳолиси  яхши танийди.

– Фуқаролар билан учрашувларда тиббий маданият, соғлом турмуш тарзи ҳақидаги суҳбатларнинг ўзига хос аҳамияти мавжуд, — дейди муассаса мудири Салоҳиддин Шерматов. – Дилафрўз айнан шунга алоҳида эътибор қаратади. Нафақат ўз ҳудудида, шунингдек, шаҳарчамизда кейинги йилларда оналар ва болалар ўлими кузатилмагани, юқумли касалликлар билан хасталаниш кескин камайишида унинг ҳам  улуши бор.

Поликлиниканинг умумий амалиёт шифокорлари       Ғафуржон Нозимов, Гулнозахон Мирзақулова, патронаж ҳамширалар Муяссархон Тоштемирова, Мавлудахон Эралиева ва бошқалар хизматидан ҳам чинободликлар беҳад хурсанд. Улар эл соғлиқини яхшилаш ишига муносиб ҳисса қўшиш йўлида изланиб ишлашяпти.

Нажмиддин Эргашев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши фаоли

Патронаж ҳамшираси — тиббий маданият тарғиботчиси was last modified: Ноябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »