Президентимиз ташрифи бизни фаолликка чорлайди

13 Ноябрь, 11:21 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 30 марта кўрилди • Комментариев к записи Президентимиз ташрифи бизни фаолликка чорлайди нет

Ўзбек халқи азалдан яратувчи, бунёдкор халқ сифатида тилга олинади. Бу таърифлар нечоғлик ҳақиқатга яқин эканлигига бугун азим шаҳримизга ташриф буюрган ҳар бир меҳмон, хоҳ у хорижлик бўлсин, хоҳ юртдошимиз олиб борилаётган улкан бунёдкорлик, ободончилик ишларини кўриб гувоҳи бўлишмоқда. Натижада, куҳна Самарқанд янада яшариб, дунё аҳлини ўзига мафтун этмоқда.

Дарҳақиқат, Самарқанд – ер юзининг сайқали, Шарқ гавҳари, гўзал обидалар диёри, кўҳна ва навқирон шаҳар. Минг-минг йилдирки бу шаҳар ҳақида гап кетганда унга ана шундай таърифу тавсифлар берилади. Зотан, бу беқиёс саховатли замин серҳосил тупроғи, муқаддас қадамжолари, жаҳон тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломалари билан дунё эътиборини қозонган.

Куни кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, бу йўлда эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари, келгуси икки йилда олдимизда турган асосий вазифаларни муҳокама қилишга бағишланган халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳам ушбу мавзу юзасидан сўз юритиб, шаҳарнинг улкан туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бой тарихга эга, ўзининг улуғвор меъморий ёдгорликлари, мовий гумбазлари, бетакрор шарқона қиёфаси билан азалдан дунёда донг таратган Самарқанд шаҳрида ушбу йўналишдаги ишларни янги даврини бошлаб бериш мақсадида 2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш тадбирлари Дастури ишлаб чиқилган бўлиб, Дастурда Самарқанд шаҳрида сайёҳлар учун махсус “Самарқанд Сити” туризм ҳудудини барпо этиш, янги меҳмонхоналар қуриш, транспорт хизматини яхшилаш, шаҳарни ободонлаштириш, янги туризм хизматларини жорий этиш ва соҳа учун кадрлар тайёрлаш, “Самарқанд нонлари”, “Самарқанд ҳунармандлари”, “Миллий таомлар”, “Шарқ ширинликлари” каби мавзули фестивалларни ўтказиш, оммабоп хорижий телеканалларда Самарқанднинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш белгиланганлиги айниқса аҳамиятли.

 Сессия давомида юртбошимиз яна бир улкан ислоҳат Самарқанд шаҳрида буюк бобокалонимиз Амир Темур боғини барпо этишни, бу ерда сайёҳлар ўзини худди темурийлар даврига тушиб қолгандек ҳис қиладиган тарихий-этнографик муҳит яратиш лозимлигини таъкидлаб ўтганлари биз Самарқандликларни қалбида фахр ва қувонч ҳиссини ўйғотди.

 Албатта, ўз тарихини унутмаган, урф-одат ва қадрятлари узвийлигини таъминлаётган халқнинг, эртаси нурафшон, келажаги порлоқ. Шундай экан, мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳатлар жараёнида барчамиз дахлдорлик ҳисси билан ҳар бир янгиланиш, ўсиш-ўзгаришга ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз шарт.

 Муҳиба БОБОБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси

Президентимиз ташрифи бизни фаолликка чорлайди was last modified: Ноябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »