Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхати янгиланди

14 Ноябрь, 12:32 • Жамият, Янгиликлар • 52 марта кўрилди • Комментариев к записи Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхати янгиланди нет

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 8 ноябрьдаги буйруғи билан рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz нашри хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, рўйхатга муҳим ўзгартиришлар киритилди. Аввалги таҳрири (ўз кучини йўқотган деб топилди) билан қиёслаганда  рўйхат 1225 дан 1254 номгача кенгайтирилди. Бунда унга 129 та янги ном қўшилди, 100 таси чиқариб ташланди. Ҳужжат шу йилнинг 9 ноябридан бошлаб кучга кирди.

Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхати янгиланди was last modified: Ноябрь 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »