Самарқандда билимдонлар беллашуви

28 Ноябрь, 14:56 • Кўрик-танлов, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 175 марта кўрилди • Комментариев к записи Самарқандда билимдонлар беллашуви нет

Барчамизга яхши маълумки, иқтидорли ва қобилятли, интилувчан ёшларни изланишларини қўллаб-қувватлаш, уларни муносиб рағбатлантириш, эртанги кун эгалари бўлмиш ёшларни етук маънавий фазилатлар руҳида камол топиши, ватан тақдири учун масъулиятни зимасига олишга қодир, халқ ишончига лойиқ фарзанд бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этади.

         Ёшларни нафақат мамлакатимиз келажаги, балки давлат ва жамият ривожи йўлидаги мақсадларга эришишда таянч ва ҳал қилувчи куч деб биладиган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Адолат билимдони” республика кўрик-танлови ҳам ушбу йўналишда амалга оширилаётган хайрли чора-тадбирларнинг изчил давомидир.

Куни кеча партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, партиянинг мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган кўрик-танловнинг вилоят босқичи шаҳардаги Ёшлар маркази биносининг фаоллар залида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ҳокимлиги ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, партия депутатлари, Ёшлар ва Аёллар қаноти фаоллари, ота-оналар, ўқитувчилар, ОАВлари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда танловнинг туман ва шаҳ босқичида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар иштирокчи ўзаро беллашдилар.

Таъкидлаш жоизки, ёш авлод тарбиясига бўлган эътибор йилдан-йилга кучайиб бормоқда, бугун оилаларда камолга етаётган, таълим муассасаларида билим сирларини пухта эгаллаётган, маҳалла аҳли куз ўнгида улғаяётган, юртимизнинг эртанги тараққиёти давомчилари бўлган ёшларимизҳам ушбу эътибор ва ишончга муносиб тарзда ҳар бир соҳада ўзларининг фаолликларини намоён этиб келмоқдалар. Бу галги танловга ҳам ҳар бир иштирокчи катта тайёргалик кўрганлиги аниқ, чунки уларнинг ҳар бир шарт бўйича бир биридан такрорланмас чиқишлари, сиёсий саволларга бераётган аниқ жавоблари юқори баҳоларга лойиқ эканлиги ҳакамлар ҳайъати томонидан эътироф этилди.

Танловнинг учинчи шарти барча томошабинларда ўзгача таассурот уйғотди, айниқса Озодбек Содиқов ёзиб келган эссе, Маржона Қиличова тайёрлаган ведиоролик, кўргазмали плакатлар, Ирода Омонованинг саҳнавий чиқиши, Хумора Ялғашованинг таклиф ва мулоҳазалари барчанинг олқишига сазовор бўлди.

Кўрик-танлов якунига кўра, Пайариқ туман тиббиёт коллежи талабаси Хумора Ялғашова танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Абдулазиз Юлдашов,

вилоят ҳокимлиги ўрта-махсус касб ҳунар бошқармаси вакили, ҳакамлар ҳайъати раиси:

— Мен “Адолат” партиясининг кўплаб тадбирларида иштирок этганман, танловларда ҳакам сифатида бўлганман, аммо бугунги тадбир жуда ўзгача руҳда ўтди. Тўғрисини айтсам, иштирокчиларни ҳар бир таҳсинга лойиқ даражада ўз истеъдод ва иқтидорларини намоён қилмоқдаларки, уларнинг ичидан ғолиб деб биттасини танлаш биз учун жуда қийин бўлди.

Фарида Салимова, иштирокчи:

– Мен ушбу танловда иккинчи марта қатнашишим,  бу гал республика босқичига йўлланмани қўлга киритаман деб, катта тайёргарлик кўрган эдим. Аммо ҳаяжон сабабми, биринчи шартда белгиланган вақтдан четга чиқиб кетдим. Хуморага омад, танловнинг республика босқичида Самарқандимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишига тилакдошман.

Хумора Ялғашова, танлов ғолиби:

— Танловга тайёргалик кўрган бўлсамда, тенгдошларимининг ҳар бир чиқишлари мен учун бир янгилик бўлди. Бу тадбирда биз ёшлар танишиб дўст орттирдик, партия “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари сифатида амалга ошираётган, режалаштирилган ишларимиз билан ўртоқлашдик. Биз ёшлар шуни истар эдикки партиянинг “Адолат” ижтимоий – сиёсий газетасида “Ёш адолатчилар қаноти” дан лавҳалар мавзусида рукн ташкил этилса бунда ҳар ҳафтада белгиланган режа асосида, тенгдошларимизнинг амалга ошираётган ишлари ҳақида ёритиб борилса мақсадга мувофиқ бўлар эди, бундан ташқари бугун биз ахборот техналогиялари жадал ривожланган даврда яшаяпмиз,  “Адолат билимдони” кўрик-танлови партия сайтида ҳам электрон равишда ҳар ойлик ёки бир чораклик этиб ташкил этилса,ёшлар рағбатлантириб борилса сафимизга интилувчан ёшларни кўпроқ жалб этган бўлар эдик.

Албатта, келажагимиз эртаси бўлган ёшларнинг жисмонан ва маънан етук, баркамол бўлиб вояга етишларида, уларда кексаларга ҳурмат, ватанга садоқат, эзгулик туйғуларини шакллантиришда шу билан бир қаторда ёт, зарали ғоялар таъсиридан уларни ҳимоя қилишда шу каби тадбирларнинг ўрни беқиёс. Зеро юксак салоҳиятли, мустақил фикрга эга, Ватан тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир авлод ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш йўлида дадил бораётган мустақил мамлакатнинг муваффақияти гаровидир.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Самарқандда билимдонлар беллашуви was last modified: Ноябрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »