Самарали мулоқотлар

1 Ноябрь, 10:35 • Бухоро вилояти, Партия ташкилотларида, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • Комментариев к записи Самарали мулоқотлар нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида туман ва шаҳар Кенгашларида депутат ҳамда партия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларда бўлиб, фуқаролар билан мулоқотлар олиб боришмоқда. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсияларини беришмоқда. Хусусан. партиянинг Қоракўл, Шофиркон, Бухоро, Ромитан туман ва Когон шаҳар Кенгашлари ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудларда бўлиб, фуқаролар мурожаатларининг ижобий ечимини топишда ўз ҳиссаларини қўшиб келишга ҳаракат қилишди.

Партиянинг Қоракўл туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Камолот” маҳалла фуқаролар йиғинидага 12 хонадонда бўлиб, аҳолининг яшаш тарзи ҳамда уларнинг фаолиятлари билан танишишди. Шунингдек, ҳудуд фуқароси Маҳфуза Имомованинг 2 ёшгача бўлган бола учун нафақа пулини олишда қийналаётганлиги масаласи ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳал этилди. Тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилиб, фуқарога нафақа пули тайинлаш чоралари кўрилди.

Партиянинг Когон шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги “Бухоройи шариф” МФЙдаги аҳоли хонадонларида бўлиб, улар билан мулоқотлар олиб боришди. Хусусан, тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган фуқароларга ўз фаолиятларини янада кенгайтириш мақсадида кредит олиш тартиби ҳамда мазкур кредитларнинг минимал фоиз ставкалари тўғрисида ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.

Шофиркон туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари “Бобур” МФЙ фуқаролари билан очиқ мулоқотлар олиб боришди. Мулоқотлар давомида аҳоли яратилаётган шароитлардан ҳамда партиянинг ташаббуси билан қатор муаммоларнинг ҳал этиб келинаётганлигидан жуда мамнун эканлигини таъкидлашди. МФЙдаги “Улуғхўжа” ва “Султон Жўра” қишлоқлари орасидаги 25-умумтаълим мактабигача бўлган ички йўлларнинг носозлиги бўйича мурожаатлар келиб тушгач Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутатлари тегишли ташкилотларга ўзларининг депутатлик сўровлари билан мурожаат қилиб, масалага ижобий ечим топишни ҳамда амалий кўмак беришни айтиб ўтишди ва ўз депутатлик назоратини ўрнатишди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби  

Самарали мулоқотлар was last modified: Ноябрь 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »