Семинардан кўзланган мақсадга эришилди

28 Ноябрь, 16:34 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Семинар, Янгиликлар • 197 марта кўрилди • Комментариев к записи Семинардан кўзланган мақсадга эришилди нет

Асосий қомусимиз қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрами арафасида партиямиз Сиёсий Кенгаши раҳбарлигида Навоий вилояти партия Кенгаши томонидан ташкил этилган “Маҳаллий Кенгашларда партия позицияси ва электорат манфаатларини ифода этишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги саёр кўргазмали ўқув – семинари иштирокчи сифатида менда таассуротлар қолдирди.

Барчамизга маълумки, муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 12 июль кунги бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида биз сиёсий партиялар ходимлари олдига янгидан-янги вазифалар ва фаолиятимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берган эди. Мана шу вазифаларнинг ижросини таъминлаш буйича айни кунда партиямиз Сиёсий Кенгаши раҳбарлигида бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ташкил этилган ўқув-семинар дастуридан ўрин олган сайёр кўргазмалар билан ўқилган маърузалар, сессия ишида иштирок этишимиз, унинг асосий мақсадининг давлатимиз раҳбари томонидан, сиёсий партиялар фаолиятига оид билдирилган танқидий-таҳлилий фикрлар ва устувор вазифалардан келиб чиқиб, партия ходимларининг масъулиятини янада оширишга, билимларини мустаҳкамлашга, мамлакатимиз тараққиётиниинг ҳозирги босқичида депутатлик гуруҳларининг сайловчилар манфаатидан келиб чиққан ҳолда ташаббускорлигини кучайтиришга ва ўзаро тажриба алмашунувини йўлга қўйишга қаратилганлигидан далолат берди.

Ўқув-семинарнинг аҳамиятли томонларидан бири унда барча вилоятлар партия Кенгашларининг ташкилий-партиявий ишлар ишлар буйича ўринбосарлари, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари раислари ва фаоллари иштирок этишимиз, Навоий вилоятида эришилган натижаларни ўз кўзимиз кўриб, ўзаро фикр ва тажриба алмашиб, партиямиз дастурий вазифалари ижроси буйича мулоқотлар ўтказиб, янги вазифаларни ўз олдимизга белгилаб олишимиз бўлди.

Ўқув-семинарда Навоий вилояти партия Кенгашидаги ҳуқуқий-сиёсий ва маърифий томондан ишланган хона безаклари, Кармана туман Кенгаши фаоллари ташаббуси билан келажак эгаларимиз ақлан ва жисмонан соғлом бўлишини ният қилган ҳолда тумандаги 6-сонли мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган махсус “Тафаккур майдончаси” эътиборимни ўзига жалб қилди. Айниқса, халқ депутатлари Кармана туман Кенгашини намунали сессиясида иштирок этишим ўзгача таассурот ўйғотди. Сабаби биз жорий йилда партиямиз Навоий вилояти Кенгаши фаолларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларига масалалар олиб чиқишда олдингилар сафида эканлигини яхши билар эдик.

Семинар туфайли ушбу тажрибани биргаликда баҳам кўрдик, сессия кун тартибига масала таёрлаш жараёнидан тортиб уни кун тартибига киритишгача бўлган ҳужжатлар тўпламини кўзимиз билан кўриб, уни мажлисда кўриб чиқиш ва қарор қабул қилишгача бўлган жараённи бевосита кузатдик. Келгусида мана шундай партиямиз дастурий вазифалари ижросига ва сайловчилар ишончини оқлашга қаратилган лойиҳалар барча ҳудудий партия Кенгашларида олиб борилиши лозим.

Рауаж Отарбаев,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раисининг ташкилий-партиявий ишлар буйича ўринбосари.

Семинардан кўзланган мақсадга эришилди was last modified: Ноябрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »