Шароф Рашидовнинг ибрат мактаби

15 Ноябрь, 12:01 • Жамият, Муносабат, Янгиликлар • 27 марта кўрилди • Комментариев к записи Шароф Рашидовнинг ибрат мактаби нет

Атоқли давлат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидовнинг 100 йиллик таваллуд кунини нишонлаш тўғрисида эълон қилинган Президентимиз фармони қалбимни чексиз қувончга тўлдирди. Шу боис ёшларга ибрат бўлсин, деб ўзбек фарзандининг юксак маънавияти, фидокорона меҳнати, ажойиб хислатлари ҳақида баён қилишни лозим топдим.

1974 йилда Қувасой шаҳрига ҳоким этиб тайинланганимдан бошлаб, ҳар бир ишда Шароф Рашидовнинг эътибори, ғамхўрлиги ва маслаҳатларини ҳис этган ҳолда меҳнат қилдим.

Маълумки, Қувасой шаҳри Фарғона вилоятидаги энг ёш шаҳарлардан бири. Ўша даврда шаҳар аҳолиси атиги 70 мингдан зиёдроқ эди. Пахта етиштириш, боғдорчилик ишлари экин майдонларининг асосий қисмини эгаллаган эди. Аҳолига қулай турмуш шароити яратиш, муҳташам уй-жойлар барпо этиш, замоновий инфратузилма асосида саноат корхоналари қувватини ошириш, технологик ускуналарни янгилаш, реконструкция ишларини олиб бориш борасида Шароф Рашидов Қувасой шаҳрига тез-тез ташриф буюрар, мендан ўзининг қимматли маслаҳатларини аямасди. Унинг жонкуярлиги сабабли, тез фурсат ичида 30-йиллардан бери фаолият юритаётган Цемент комбинати замонавий ускуналар билан бойиди ва ишлаб чиқариш самарадорлиги янада ортди. Қувасой ғишт заводи ҳам маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми бўйича кенгайиб, уларнинг сифати ошди ва юксак кўрсаткичларга эришди. Шу билан бирга янги лойиҳа бўйича яна 2 та йирик корхона қад кўтарди. Булар Қувасой чинни заводи ва шиша ишлаб чиқариш заводлари эди. Ушбу янги корхоналарга Шароф Рашидовнинг ташаббуси билан малакали мутахассислар, энг замонавий технологик ускуналар кела бошлади. Қисқа вақт ичи корхоналар тўлиқ қувватда ишга тушди. Бу саъй-ҳаракатлардан сўнг шаҳар бюджети кескин кўтарилди. Шаҳарда ижтимоий объектлар, аҳоли учун уй-жойлар қуриш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Қувасойда пахта етиштириш ишлари охирги ўринларда эди. Тупроқнинг унумсизлиги, ноқулай иқлим шароитиюқори даражада пахта етиштириш имконинин бермасди. Шу сабабли қувасойликлар боғдорчилик ишларига алоҳида эътибор билан қарардилар, зўр бериб меҳнат қилардилар, натижада ҳосил ҳам юқори бўларди. Халқнинг онгига ғайрат, интилувчанлик, меҳнатсеварлик ғояларини сингдиришда Шароф Рашидов етакчилик қилди.

1979-йилнинг охирларида Шароф Рашидовнинг қарорига кўра, Қувасой шаҳридаги боғдорчилик майдонлари яна 12 минг гектарга кенгайди. Мана неча йиллардан буён, Қувасой боғдорчилиги юксалиб, Ўзбекистон халқи дастурхонига ширин-шакар меваларни етказиб бермоқда.

Ҳозирда Қувасой халқи шаҳарни юксалиб ривож топиши, фаровон ҳаёт кечиришларида Шароф Рашидовнинг хизматлари катта эканлигини юракдан ҳис этадилар ва унинг номини фаҳр ва эҳтиром билан ёдга оладилар.

Маматқули Рахматов,

меҳнат фахрийси,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

Шароф Рашидовнинг ибрат мактаби was last modified: Ноябрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »