Шавкат Мирзиёев Пан Ги Мун билан учрашди

24 Ноябрь, 07:14 • Расмий хабарлар, Сиёсат, Янгиликлар • 179 марта кўрилди • Комментариев к записи Шавкат Мирзиёев Пан Ги Мун билан учрашди нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Сеул шаҳрида БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мунни қабул қилди.

Самимий ва очиқ руҳда ўтган мулоқотда давлатимиз раҳбари Пан Ги Мун БМТга Бош котиблик даврида Ўзбекистон билан БМТ ҳамкорлигида самарали лойиҳалар амалга оширилганини ёдга олди.

Пан Ги Мун Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифини юқори баҳолаб, бу икки мамлакат ўртасидаги азалий дўстлик ва ўзаро ишонч руҳидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлишини қайд этди.

Жорий йил 10 ноябрь куни Самарқандда ўтган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро анжуманда кўтарилган масалалар долзарблиги, Ўзбекистоннинг ташаббуслари Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва юксак тараққий этган минтақага айлантиришда муҳим қадам бўлиши таъкидланди.

Пан Ги Мун Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор қилди.

Шавкат Мирзиёев Пан Ги Мун билан учрашди was last modified: Ноябрь 24th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »