Сиёсий билим – амалий ишларга асос

8 Ноябрь, 14:58 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 45 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий билим – амалий ишларга асос нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ташаббускорлигида партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳасида ҳафтанинг ҳар сешанба кунлар маҳаллаларда сиёсий ўқувлар ташкил қилиб келинмоқда. Партиянинг Бухоро шаҳар, Бухоро, Шофиркон туман Кенгашлари ташаббускорлигида ўтказилган ўқувлар барча маҳалла фуқароларининг сиёсий билимини бойитди, ҳуқуқий маданиятини шакллантирди. Хусусан, Бухоро шаҳар “Кўкалдош” ва “Ҳамид Олимжон” МФЙда ташкил этилган ўқув давомида юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотига тўхталиб ўтилди. Маҳалла фаоллари ҳамда фуқароларига “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг мазмун-моҳияти очиб берилди. Маҳаллада иқтидорли ёшларни жалб этган ҳолда инновацион фаолиятни ривожлантиришга катта эътибор бериш лозимлиги таъкидланди.

Партиянинг Бухоро туман Кенгаши томонидан “Новметан”, “Қўшғодим”, “Гулшанобод”, “Янги турмуш” МФЙда бўлиб ўтган ўқувда ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқариш тизимини такомиллаштириш, оммавий спортни ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни танлаш ва тарбиялаш, соҳани малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш ҳамда замонавий спорт иншоотларини барпо этиш масалаларига бағишланган йиғилиш тафсилотлари, унда спортни янада оммалаштириш, маҳоратли мураббий ва спортчиларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинганлигини таъкидлади.

Партиянинг Шофиркон туман Кенгаши томонидан ўтказилган сиёсий ўқув ҳам барчанинг саводхонлигини янада бойитди. Мамлакатимизда бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни етказиш баробарида жаҳонда рўй берган оламшумул янгиликлардан ҳам бохабар этишди.

Сиёсий ўқув барча фуқароларнинг саводхонлигини ривожлантириш баробарида уларнинг ҳуқуқий маданиятини ҳам шакллантирди. Шунингдек, ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган маҳалла фуқаролари барча маълумотларга эга бўлишди.

Собир БОТИРОВ,

партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши бош мутахассиси    

Сиёсий билим – амалий ишларга асос was last modified: Ноябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »