Сиёсий билим ва ҳуқуқий маданият маънавий қиёфани белгилайди

6 Ноябрь, 10:23 • Партия ташкилотларида, Сиёсий ўқув, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 36 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий билим ва ҳуқуқий маданият маънавий қиёфани белгилайди нет

Фуқароларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришда партиямизнинг бугунги кунда ўрни ва мавқеи ортиб бормоқда. Нафақат партия ходимларига, балки маҳалла фуқаролари учун ҳам қатор намунали сиёсий ўқувлар ташкил қилиб келинмоқда. Бундан асосий мақсад — аҳолининг сиёсий саводхонлигини оширишдан иборат.

Партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида маҳалла фуқаролари иштирокида партиянинг Термиз шаҳар Кенгаши томонидан Термиз шаҳар “Меҳробод” маҳалласида сиёсий ўқувлар ўтказилди. Унда ҳафта мобайнида бўлиб ўтган ижтимоий-сиёсий янгиликлар,  қабул қилинган қарор ва фармонлар, жаҳонда юз бераётган сўнгги хабарлар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарорининг имзолангани, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани (Бишкек, 2017 йил 5 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг кўриб чиқилганлиги ва шу сингари сиёсий маълумотлар берилди. Шунингдек, юртбошимиз ташаббуси билан 18 октябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасидаги ислоҳотлар таҳлилига бағишланган йиғилиши ҳамда 19 октябрь куни мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиши тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Бунёд Жўраев, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати:

 Бўлиб ўтган ўқув машғулотларидан асосий мақсад, мамлакатимизда кечаётган демократик янгиланишларни, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар мазмун-моҳиятини, инсон манфаатлари учун ишлаб чиқилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалдаги ижросини аҳолига кенг қамровда тушунтириш, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шу билан бир қаторда ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги кенг кўламли ишларни аҳоли ўртасида тарғиб қилишдан иборатдир. Айтиш жоизки, сиёсий ўқувлардан  маҳалла фуқароларининг сиёсий саводхонлиги кун сайин ортиб бормоқда. Бунда эса Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ўрни беқиёс. Биз партия вакиллари маҳалла фуқароларига ҳафта давомида бўлиб ўтган сиёсий янгиликларни етказиш орқали ўзимизнинг сиёсий билимларимизни ҳам бойитамиз. Қабул қилинаётган янги қарор ва фармонларни таништириш баробарида уларнинг мазмун-моҳияти ҳам тушунтирилиб ўтишга ҳаракат қилинмоқда. Партия томонидан ташкил этилган бундай сиёсий ўқувлар барча фуқароларнинг сиёсий саводхонлиги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини ривожлантиришга хизмат қилиб келмоқда.

Бугунги кеча-кундузда мамлактимизда қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг баъзилари ҳақида халқ маълумотга эга бўлса, баъзилари ҳақида эса деярли маълумотга эга эмас. Айнан ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари партия ташаббускорлигида “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси остида ташкил қилиб келинадиган сиёсий ўқувлардан асосий мақсад ҳам фуқаролар сиёсий билимини бойитиш, мамлакатимизда рўй бераётган барча янгиликлардан бохабар қилишдир.

Шерали Холбоев,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Термиз шаҳар Кенгаши раиси

Сиёсий билим ва ҳуқуқий маданият маънавий қиёфани белгилайди was last modified: Ноябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »