Сиёсий саводхонлик — партия ходими учун муҳим жиҳат

3 Ноябрь, 11:53 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 89 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий саводхонлик — партия ходими учун муҳим жиҳат нет

Партия ходимларининг сиёсий саводхонлигини шакллантириш ҳамда сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ҳафтанинг ҳар душанба кунлар партия ходимлари учун сиёсий ўқув ташкил қилиб келинмоқда. Хусусан, бўлиб ўтган навбатдаги сиёсий ўқувда ҳам ходимларнинг фаоллиги кузатилди. Унда дастлаб партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари томонидан ҳафта давомида амалга ошириб келинган ишлар ҳисоботи тингланди. Шунингдек, баъзи мавжуд камчиликлар ва эътибордан четда қолаётган қатор масалалар борасида ҳам тўхталиб ўтилди.

Сиёсий ўқув давомида давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган сўнгги қарор ва фармонлар мазмун-моҳияти таҳлил қилинди. Унда “Партия ходимларининг маънавий-ахлоқий сифатлари” тўғрисидаги мавзу кўриб чиқилди.

Бу борада партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Зуҳро Мирзаҳамдамова тўхталиб ўтди. У дастлаб партия ходимлари ҳар бир ишни бажаришда албатта, функционал вазифасидан келиб чиқан ҳолда амалга оширилиши зарурлигини айтди. Шу билан бирга партиянинг одоб-ахлоқ қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ходим меҳнат ва ҳаёт фаолияти давомида жамоатчилик орасида ўзини тута билиши, касбий этика тамойилларига риоя этиши, жамиятда фаол бўлиши зарурлигини, зиддиятли вазиятларга дуч келганда ўзини вазмин ва муносиб тутиши лозимлиги таъкидлади.

Нозима Авлиёқулова, партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши ижрочи котиби:

— Партияда ўз фаолиятимини бошлаганимдан буён партия ходимлари учун ўтказиб келинаётган сиёсий ўқувда доим фаол иштирок этишга ҳаракат қилиб келяпман. Унда биз ходимларнинг сиёсий саводхонлигимизни янада мустаҳкамлаш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар билан таништириб ўтиш баробарида партия ходимларининг масъулиятли вазифалари тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар бериб ўтишади. Бу эса биз ходимларнинг ўз ишимизга эътибор билан ёндашишимизга асос бўлиши, табиий.

Сиёсий ўқув сўнгида қилиниши керак бўлган ишлар режаси тузилди. Янада фаол бўлиш мақсадида таклиф ва тавсиялар берилди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Сиёсий саводхонлик — партия ходими учун муҳим жиҳат was last modified: Ноябрь 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »