Сиёсий ўқувда сиёсий фаоллик

14 Ноябрь, 11:41 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 32 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий ўқувда сиёсий фаоллик нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ташаббускорлигида партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари учун сиёсий ўқув ташкил этилди. Унда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти асосида партия ходимларининг сиёсий билими ва маданияти яна бир маротаба шакллантирилди.

Партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов ушбу ҳужжат моҳиятига тўхталиб ўтар экан, айни унда белгилаб берилган вазифалар асосида шаҳар ва туман Кенгаши ходимлари томонидан амалга ошириб келинаётган ишлар хусусида батафсил тушунча беришлари борасида мурожаат қилди. Партиянинг Ромитан туман Кенгаши раиси Раҳматилло Ҳайитов Ҳаракатлар стратегиясининг “Давлат ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” бандига алоҳида тўхталиб ўтди. Халқ билан самарали мулоқот олиб бориш, мавжуд муаммолардан келиб чиққан ҳолда уларни бартараф этиш масаласига эътибор қаратиб келинаётганлиги, “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида фуқаролар билан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари учрашувлар ташкил қилинаётганлиги ҳақида батафсил маълумот берди.

Партиянинг Шофиркон, Олот туман ва Когон шаҳар Кенгаши ходимлари эса “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” қисми борасида амалга оширилган вазифлари тўғрисида айтиб ўтишди. Ҳар бир ходим депутат билан ҳамкорликда аҳолининг ижтимоий қатламларини ҳимоя қилиш, кам таъминланган оилаларнинг аҳволини ўрганган ҳолда моддий ёрдам таъминлаш, “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳасидан келиб чиққан ҳолда тез тиббий ёрдам тизимини ўрганиб келаётганлиги ҳақида ўз маълумотларини бериб ўтишди.

Сиёсий ўқув давомида Харакатлар стратегиясининг чуқур мазмун-моҳияти партия вилоят Кенгаши мутахассиси Жўрабек Жўраев томонидан тушунтириб ўтилди.

Вазифаларга эътибор қаратиш, уларни амалда кўрсатиш лозимлиги таъкиданди. Ўқув савол-жавоб, фикр ва мулоҳазаларга бой бўлди.

Моҳигул Абдуллаева,

партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Сиёсий ўқувда сиёсий фаоллик was last modified: Ноябрь 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »