“Темурбеклар мактаби”га саёҳат

2 Ноябрь, 17:11 • Партия ташкилотларида, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 63 марта кўрилди • Комментариев к записи “Темурбеклар мактаби”га саёҳат нет

Бугун дунёда юз бераётган турли воқеа-ҳодисалар, низоли тўқнашувлар, таҳдидлар кечаётган, шиддатли глобаллашув даврида эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшларнинг онги ва қалбида она-Ватанга муҳаббат, садоқат, умрбоқий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат, фидоийлик, юрт тақдири учун дахлдорлик каби эзгу ғояларни қарор топтириш, ҳарбий ватанпарварлик туйғусини юксалтириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан маҳалла хайрия жамоат фонди, ўқув муассасалари ҳамкорлигида шаҳарининг бир қатор мактабларида таълим олаётган ўқувчи-ёшларни Самарқанд шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” номидаги ҳарбий лицейга саёҳати ташкил этилди. Саёҳат давомида ёшларга “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг ҳарбий тайёргарлик машқлари намойиш этилди.

 Элёр Улуғмуродов,

партиянинг шаҳар Кенгаши раиси:

Биз тинчликсевар халқмиз. Уйимиз, юртимиз тинч бўлса, хотиржам меҳнат қилиб, ҳар қандай маррани ўз кучимиз билан забт этамиз. Албатта, тинч ва фаровон турмуш ўз-ўзидан таъминланмайди. Шу сабабдан ҳам биз депутатларимиз билан биргаликда ҳарбий ватанпарварлик руҳида қатор тадбирлар, учрашувлар ўтказиб келмоқдамиз, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, фаровон ҳаётимизни қадрлаш, ватанпарварлик, эл-юрт равнақи учун фидойи бўлиш каби юксак туйғуларни, айниқса ёшлар онгига чуқур сингдириш муҳим аҳамиятга эга.

Таъкидлаш жоизки, партиямиз томонидан депутатлар билан ҳамкорликда жойларда бу масалага алоҳида эътибор қаратиб ёшлар орасида тарғибот-тушунтириш ишларини кенг кўламда олиб боришаётгани эътиборга молик. Бинобарин, биз қаерда, қайси соҳада фаолият юритишимиздан қатъий назар ҳар биримиз юртимиз тинчлигини асраб-авайлашга, уни янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозимлигини унутмайлик.

Илғор АДИЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд шаҳар Кенгаши ижрочи котиби

“Темурбеклар мактаби”га саёҳат was last modified: Ноябрь 2nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »