Теримчилар билан учрашув

10 Ноябрь, 18:18 • Партия ташкилотларида, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 69 марта кўрилди • Комментариев к записи Теримчилар билан учрашув нет

Пахта ҳосили  вақтида  ва тоза  терилса, сифати юқори, олинадиган даромад салмоқли бўлиши аниқ. Муҳими, ҳосили йиғиштириб олинган майдонларга кузги дон ва бошқа экинлар барвақт экилиб, қишгача яхши ундириб олинади. Бугун юрт  равнақи, ҳосил тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро фермер хўжаликларига ҳар томонлама кўмаклашиш, ҳашарчилар иссиқ-совуғидан хабардор бўлишга  интилади.

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда Иштихон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вакиллари ҳам туманинг Қиёт маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги  Бойлар муқобил машина трактор паркига қарашли пахта далаларида теримчилар, уюшмаган ёшлар ҳолидан хабар олишди.  Депутатлар ҳамда жамият вакиллари пахтакорлар билан суҳбат ўтказиб, ҳашарда иштирок этишди. Шундан сўнг бир гуруҳ фаол  теримчиларга куз-қиш мавсумига мўлжалланган этиклар, бошқа совғалар топширилди.

Инобат ҲАСАНОВА,

халқ депуталари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

Теримчилар билан учрашув was last modified: Ноябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »