Тиббиётга доир ислоҳотлар халқ фаровонлигига хизмат қилади

28 Ноябрь, 17:29 • Жамият, Муносабат, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 140 марта кўрилди • Комментариев к записи Тиббиётга доир ислоҳотлар халқ фаровонлигига хизмат қилади нет

Бугун юртдошларимиз барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараларини, хусусан, аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифати таъминланаётганини ўз турмушлари мисолида кўриб турибди. Зеро, фуқароларнинг бахтли-саодатли, фаровон умр кечиришини кафолатлаш, ҳуқуқ ҳамда эркинликларини муҳофаза этиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Тажрибалардан аёнки, ҳар қандай муваффақият замирида халқ ишночини оқлаш, ишга муносабат, қатъий интизом ва юксак масъулият мужассам. Айниқса, тиббиёт соҳасида ушбу мезоннинг аҳамияти ниҳоятда улкан. Қисқа фурсат ичида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари билан беш маротаба учрашув ўтказгани, юртбошимизнинг соҳани комплекс ривожлантиришга қаратилган ўттиздан ортиқ фармон ва қарорлари эълон қилингани фикримиз тасдиғидир.

Аввало, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришга  оид қарор ижроси доирасида мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари, тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил этилгани, баъзи қишлоқ врачлик пункти бинолари хизмат уйи сифатида фойдаланиш учун шифокорларга берилганини айтиш лозим. Халқимизнинг бирламчи тизим бўйича талабини қондириш учун бунинг ўзи етарли эмас. Жорий йилнинг 18 октябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар таҳлилига бағишланган йиғилишда Президентимиз алоҳида таъкидлаганидек, хонадонларда патронаж ишларини ташкил этиш, касалликларни эрта босқичда аниқлаш, беморларни ўз вақтида диспансер назоратига олиб, соғломлаштириш ишлари ҳали кўнгилдагидек йўлга қўйилмаган. Ушбу мақсадда давлатимиз раҳбари соҳанинг ҳуқуқий асосини янада мустаҳкамлаш бўйича  топшириқлар берди.

Она ва бола саломатлигини яхшилашга оид ишларни такомиллаштириш юртимизнинг алоҳида эътиборидадир. Шу йўлда туман ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофазалаш бўйича муовини лавозимини таъсис этиш белгиланди. Маълумки, қишлоқ оилавий поликклиникасида  гинеколог, педиатр врачларнинг ишлаётгани аҳоли учун катта қулайлик яратмоқда.

Яна бир муҳим қадам — миллий эмлаш дастури билан боғлиқ. Жорий йилда юқумли хасталикларга қарши эмлаш учун сарфланадиган маблағлар тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Яъни 2017 йил учун 42.3 миллиард сўм ажратилди. Эмлаш даражаси 99.5 фоизни ташкил этди. 2018 йилдан жаҳонда биринчилардан бўлиб ўсмир қизларни папиллома  вирусига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш йўлга қўйилади. Бу аёллар ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Президентимизнинг шошилинч ёрдамни такомиллаштириш бўйича қабул қилган фармон ва қарорида бир қатор масалалар ечим топди. Жумладан, тез тиббий ёрдам хизматини дори воситалари билан таъминлашни молиялаштириш ҳажми икки баробарга оширилди, дори воситалари билан марказлашган ҳолда таъминлаш йўлга қўйилди. Энг аҳамиятлиси  тез тиббий ёрдамга ихтсослаштирилган  1200 та автотранспорт воситасининг асосий қисми харид қилиниб, ҳудудларга бериляпти.

    Кузатувлар шуни кўрсатадики, мамлакатимиз аҳолиси яқин вақтларгача трансплантация хизмати учун хориж клиникаларига мурожаат этишга, чет элга боришга мажбур бўлаётган эди. Барчамизни хурсанд қилган янгилик: мамлакатимиз тиббиёти тарихида илк бор трансплантология бўйича замонавий операцияларни амалга ошириш бошланди. Эндиликда тана аъзоларини трансплантация қилиш операцияларини бажаришга киришилар экан, аввало, халқимизга юксак технологиялар воситасида энг илғор тиббий стандартлар асосида ёрдам кўрсатиш, беморларнинг ҳақ-ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофазалашга аҳамият қаратилади.

Халқ фаровонлигини ўйлаб, инсон саломатлигини асраш устувор вазифа сифатида белгиланган мамлакатимизда бу борадаги саъй-ҳаракатлар эса ҳар бир тиббиёт ходимини янада фаолликка ундайди.

Бўри МАҲМАТМУРОДОВ,

халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати,

олий тоифали шифокор

Тиббиётга доир ислоҳотлар халқ фаровонлигига хизмат қилади was last modified: Ноябрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »