Тозалик йўлида бирлашайлик

9 Ноябрь, 14:56 • Андижон вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 60 марта кўрилди • Комментариев к записи Тозалик йўлида бирлашайлик нет

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси ташаббуси билан амалга оширилаётган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳасини булоқбошилик сафдошларимиз ҳам қўллаб-қувватламоқдалар. Туманда  ташкил этилаётган ободонлаштириш ва тозалов тадбирларида бу ўз ифодасини топмоқда.

“Адолат”чиларнинг бу ташаббусига маҳаллаларнинг фаоллари ҳам қўшилдилар. Ҳашар тадбирлари давомида  кўча ва маҳалла гузарларининг атрофи супуриб-сидирилиб, янада кўркам холатга келтирилди. Хонадонларга кириб борган партия фаоллари томонидан тарғибот тадбирларининг самарали йўлга қўйилиши натижасида фуқаролар ўз яшаш хонадонларини ҳам обод қилмоқда.

Айниқса, “Тошкечик”, “Учкўча” ва “Юксалиш” маҳаллалари худудлари, шунингдек, туман марказидаги асосий кўчанинг қиёфаси тубдан ўзгарди. Дарахтларга шакл берилди, хазон ва хас-хашаклардан тозаланди. Туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан йиғилган чиқиндиларни ташиб борилиши ишни енгиллаштирди.

— Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ишлаб чиқилган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси жуда ўринли бўлди, — дейди “Булоқбоши” газетаси муҳаррири, партиядошимиз Абдимаҳмуд Ғозиев. — Биз андижонликлар учун аслида ободонлаштириш ва яратувчилик доимий ишга айланган. Гўзалликни севувчи юртдошларимиз бу йўлда яна бир дадил қадам босдики, натижада энг чекка ҳудудлар ҳам обод бўлмоқда. Бу ҳаракатлар, албатта,  аҳоли саломатлигининг мустаҳкамланиши ва  юртимизнинг янада  чирой очишига  хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида ёшлар иштирокида ташкил этилган суҳбатлар уларни Ватан ободлигига муносиб ҳисса қўшишга чорлади. Она табиатни асраб-авайлаш ва табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини янада оширди.

Муҳаммадбашир КОВЛАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Булоқбоши туман кенгаши раиси

Тозалик йўлида бирлашайлик was last modified: Ноябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »