Тозалик – кундалик ҳаётимиз мезонига айланмоғи зарур

6 Ноябрь, 14:29 • Жиззах вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 64 марта кўрилди • Комментариев к записи Тозалик – кундалик ҳаётимиз мезонига айланмоғи зарур нет

Ҳозирги кунда фан-технология, саноат, иқтисодиётнинг жадал сурьатлар билан ривожланиши  ижобий натижаларга эришиш билан бир қаторда атроф-муҳитга ўзининг салбий оқибатлари билан ҳам таъсир этмоқда. Мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида атроф-муҳитни асраб-авайлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам бу борада экологик муаммоларни ҳал этишда ўз саъй-ҳаракатларини, биринчи навбатда ушбу муаммоларнинг иқтисодий жиҳатларига қаратади. Партия экологик муаммоларни ва у билан боғлиқ фуқароалар саломатлигини ҳимоя қилиш масалаларини фақат Давлат бюджетига юклаб бўлмаслиги тарафдори.

Фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни тоза сақлашга бўлган дахлдорлик хиссини ошириш, хусусан, уларни кўнгилли равишда, ҳашар йўли билан атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлашга сафарбар этиш, юрт ободлиги йўлида аҳолини бирлаштириш, ёшлар тарбиясида тозалик орқали тиббий маданиятни шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида бугун барча вилоятлар сингари Жиззах вилоятида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида барча шаҳар ва туман Кенгашларида депутатлар, партия фаоллари, соҳага оид  ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишчи гуруҳлар тузилиб,   улар томонидан хонадонлар, маҳаллаларнинг озодалигига эришиш, айниқса, ёш авлод онгида атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш кўникмасини шакллантириш, ҳар бир ташкилот ва муассасанинг ўз ҳудудини тоза сақлашда мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш фуқароларда тозалаш-ободонлаштириш ишларига, соҳа фидойиларининг меҳнатига ва яратилган шароитларга ҳурмат, дахлдорлик хиссини уйғотиш, белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланишининг олдини олишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 4 ноябр куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жиззах шаҳрининг Шароф Рашидов шоҳ кўчасининг 2 километрга яқин ҳудудида ободончилик ишлари олиб борилди. Ушбу ҳашарда вилоят Кенгаши ходимлари, партия фаоллари иштирок этишди. Ҳашар давомида ариқлар тозаланди, барг-хазонлар йиғилиб, кўча атрофидаги дарахтларга ишлов берилди. Лойиҳа доирасида бундай оммавий ҳашарларни ташкил этиш ҳудудларимизнинг кўркамлашишига, кўчаларимизнинг тоза ва озода бўлишига хизмат қилади. Зеро, тозалик бор жойда барака бўлади.

Жасур ҚАРШИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят
Кенгаши раиси ўринбосари

Тозалик – кундалик ҳаётимиз мезонига айланмоғи зарур was last modified: Ноябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »