Ўқув-семинар ҳар томонлама фойдали бўлди

28 Ноябрь, 16:23 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 203 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўқув-семинар ҳар томонлама фойдали бўлди нет

Навоий вилоятида “Маҳаллий Кенгашларда партия позицияси ва электорат манфаатларини ифода этишнинг долзарб масалалари” мавзусида ташкил этилган сайёр кўргазмали ўқув семинарига ташриф буюрган барча партия вакиллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлик гуруҳи раҳбарлари ўз фаолиятлари юзасидан тажриба алмашдилар.

 Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари сессияларига кун тартибига масала киритишда малака ва тажрибанинг етишмаслиги ҳамда масалани тўлиқ ўрганмаслигимиз сабабли сессияларга депутатлик гуруҳларимиз томонидан деярли масала киритилмасди. Навоий вилояти Кармана туманида ташкил этилган туман Кенгаши сессиясида ўрганганларимиз ва Навоий вилоят Кенгаши тажрибасини ўрганган ҳолда, фаолиятимиз юзасидан хулосалар чиқардик. Энди ушбу семинарда ўрганишларимизни вилоятимизда ҳам кенг қўллашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Ўйлайманки, семинар барча вилоят иштирокчилари қатори, бизнинг вилоятимизда ҳам ўз самарасини беради.

Таъкидлаш лозим, ҳозирги кунда партия фаолиятида 26 та лойиҳа амалда. Мазкур лойиҳаларни амалга оширишда кўплаб партия фаоллари, аъзолари, маҳаллий депутатлар жалб этилар эди. Лекин, мавжуд лойиҳаларнинг барчаси ҳам вилоят партия ташкилоти томонидан амалиётга тадбиқ этилмас эди. Жумладан, биргина “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасидаги фаолиятимизнинг ўта суст амалга оширилганлигига кўз юмиб бўлмайди. Семинар мобайнида орттирган тажрибаларимиз, шунингдек, семинар маърузачиларнинг танқидий ёндошувларидан сўнг, ушбу лойиҳаларнинг барчасига жиддий эътибор қаратиб, маҳаллий Кенгаш депутатларини кенг жалб қилган ҳолда олиб боришга катта эътибор қаратамиз.

Валижон ТЎЙЧИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосари

Ўқув-семинар ҳар томонлама фойдали бўлди was last modified: Ноябрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »