Қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда

4 Ноябрь, 12:00 • БПТ, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 92 марта кўрилди • Комментариев к записи Қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда нет

Мамлакатимизда истиқлол йилларида эркин фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қурилиши туфайли кўппартиявийликка асос солиниб, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқини сиёсий партиялар орқали амалга ошириш имкониятини кафолатлади.

Жорий йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов ўтказилиши муносабати билан шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши мазкур сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай йиғилишлардан бири Олмазор туман Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-текшириш маркази қошида тузилган бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Олмазор туман Кенгаши раиси Мансур Мейликов ва партия туман Кенгаши фаоллари иштирок этишди.

Йиғилишни кириш сўзи билан очган партиянинг Олмазор туман кенгаши раиси М.Мейликов  Тошкент шаҳрида муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу жараёнда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг муносиб иштирок этиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Таъкидлаш жоиз, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-текшириш маркази 60 га яқин партия аъзоларини бирлаштирган. Бошланғич партия ташкилоти раиси, марказ Бош шифокори Алишер Абидов  партиянинг 2017 йил 24 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирокини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Алишер Абидов, Олмазор туман Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-текшириш маркази Бош шифокори, БПТ раиси:

— Бўлажак сайлов арафасида муносиб номзодларни тайинлаш, номзодларнинг сайлов округлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишларида яқиндан ёрдам бериш, фуқароларнинг сайлов жараёнидан хабардорлигини ошириш ҳамда номзодларнинг имиджини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Айни шу мақсадда қуйи бўғин қошида тарғибот гуруҳи ташкил этилиб, керакли қўлланмалар билан таъминлаш режалаштирилди. Ва ҳудудлардаги партия фаоллари зиммасига бу борада аниқ  чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Маъруф Мустафоев, бошланғич партия “Ёшлар қаноти” етакчиси:

— Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов партиямизнинг обрў-эътиборини, халқ орасида танилувчанлигини янада ошириш ҳамда сиёсий майдонда ўз кучини синаш имконини яратади. Ҳозирда олдимизда сайлов кампанияси даврида бажарилиши лозим бўлган барча ташкилий-амалий чора-тадбирларини аниқ белгилаб олиб, уларни тизимли бажариш вазифаси турибди. Жумладан, туман сайлов штабларини тузиш, сайлов кампанияси даврида таянч тузилма сифатида уларни тарғибот материаллари билан таъминлаш, масъулларни бириктириш бирламчи вазифалардан саналади.

Йиғилишда Тошкент шаҳар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловларда БПТлар, “Ёш адолатчилар” ва “Аёллар қаноти”нинг фаол иштирокини таъминлаш, кузатувчи, ваколатли вакилларни тайёрлаш, партия тарғиботи, номзодларни саралаш ва қўллаб-қувватлаш ишларига устувор аҳамият қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Феруз Жўраев,

Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот котиби

Қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда was last modified: Ноябрь 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »