Улуғ мутафаккир сиймоси ёд этилди

10 Ноябрь, 17:30 • Муносабат, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 71 марта кўрилди • Комментариев к записи Улуғ мутафаккир сиймоси ёд этилди нет

Маълумки, Президент Ш.Мирзиёевнинг  ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги тантанали нишонланмоқда. Шу муносабат билан жойларда ташкил этилаётган, тадбирлар, учрашувлар ва давра суҳбатларига ҳар бир юртдошимиз ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши бароварида буюк аждодларимизга нисбатан меҳр оқибатини, Ватанимиз ўтмиши ва келажагига  бўлган ҳурмат-эхтиромини  намоён этишмоқда. Бундай олийжаноб ҳислатлар айниқса, келажагимиз ворислари бўлган ёш авлод онгида юксалаётгани партия фаолларимизни чексиз қувонтирмоқда.

Бугун партиянинг Шовот туман Ахборот ресурс маркази ўқув залида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Буюк аждодларга эҳтиром” мавзусида ташкил этилган учрашув ҳам ана шу мақсадга қаратилди. Тадбирга партия фаоллари, депутатлари билан биргаликда, туманда истиқомат қилаётган меҳнат фахрийлари, ижодкор шоирлар,  тумандаги “Қурилиш” касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари, уюшмаган ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланишича, Ш.Рашидов республикамизни жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган. Ижтимоий ва ижодий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган буюк сиймолардан биридир.

Шунингдек, учрашув давомида иштирокчиларнинг фаоллигида Ш.Рашидовнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олди. Айниқса, хозирги кунда кексалик гаштини сураётган, меҳнат фаҳрийларидан Раҳим ота Тоиров, Ширин она Отажанова, Сора опа Қурбоноваларнинг  Шароф Рашидов билан учрашувлари, унинг ташаббуси билан туманда олиб борилган бунёдкорлик ишлари ва  она юрти истиқболи учун амалга оширган фидокораона  мехнатларини тўғрисидаги илиқ суҳбатлари иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Ёш иштирокчиларнинг Ш.Рашидов қаламига мансуб бўлган шеър ва қўшиқлари иштирокчиларга кўтаринкилик бағишлади.

Учрашув сўнгида  ёшлар қизиққан саволларга меҳмонлар томонидан батафсил жавоблар олишди.

 Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улуғ мутафаккир сиймоси ёд этилди was last modified: Ноябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »