Урганчда оёғи ясси болалар учун махсус оёқ кийим ва парталар ажратилади

1 Ноябрь, 17:45 • Депутатлик гуруҳи, Сессия, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 103 марта кўрилди • Комментариев к записи Урганчда оёғи ясси болалар учун махсус оёқ кийим ва парталар ажратилади нет

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи томонидан, партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилда мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида “Ясси оёқ” ва “Сколиоз” касалликлари билан боғлиқ бўлган муаммоларни махсус саволнома асосида жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар натижаси тўғрисидаги масала сессия кун тартибига киритилди.

Сессияда Урганч шаҳар Кенгаши депутатлари билан бир қаторда партия фаоллари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок эти.

Таъкидланганидек, Ватанимиз келажаги бўлган ёшларни маънавий соғлом, жисмонан бақувват, руҳан соғлом бўлиб камолга етиши мақсадида  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши режасига асосан, партия сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг сентябр ойида “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида  партия депутатлари, фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси, шаҳар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, шаҳар Давлат санитария эпидимиология назорат маркази (ДСЭНМ) бўлими ходимлари билан ҳамкорликда  Урганч шаҳридаги 5 та мактабгача таълим муассасаси ва 5 та умумий ўрта таълим мактабларида “Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” асалликлари билан боғлиқ муаммолар билан яқиндан танишиб, йўл қўйилган муаммо ва камчиликларни  ўрганиб чиқди.

Ўрганишлар 9-сонли умумтаълим мактабидаги 683 нафар ўқувчидан 9 нафари “Ясси оёқлик” касаллиги билан касалланган, аммо ҳеч бирида махсус оёқ кийими йўқлиги, 13-сон умумтаълим мактабида 1116 нафар ўқувчидан 2 нафари “Ясси оёқлик”, 10 нафари “Сколиоз” касаллигига чалингани, ўқувчилар ўтирган парталар эса санитар нормалар талабига тўлиқ жавоб бермаслиги ангиқланди. 15 сонли мактабнинг 1398 нафар ўқувчининг 2 нафари “Сколиоз” касаллигига, 18-сонли мактабдаги 1285 нафар ўқувчининг 8 нафари, 19-сонли умумтаълим мактабидаги 1115 нафар ўқувчининг 7 нафари “Ясси оёқлик” касаллигига учраган. Шунингдек, барча мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг бир нечтасида “Ясси оёқлик” касаллиги борлиги аниқланди.

Рустам Болтаев,

Халқ депрутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари:

Сессия давомида шаҳардаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида аниқланган “Ясси оёқлик”, “Сколиоз” касалликлари билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш, махсус парталар, оёқ кийимлар билан  таъминланганлик ҳамда махсус жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам равишда ўтказиш ҳолатлари юзасидан аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш  лозимлиги қайд этилди ва бу борадаги муҳим вазифалар  тегишли ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилди. Мазкур муаммоларнинг бажарилиши юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатишда халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари маъсул деб белгиланди. Назорат ишларини сифатли олиб борамиз. Соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда муносиб ҳиссамизни қўшамиз.

Сессия қарорига кўра, шаҳар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими бошлиғи зиммасига аниқланган камчиликлар юзасидан уч кун муддат ичида  шаҳар Давлат санитария эпидимиология назорат маркази (ДСЭНМ) билан келишган ҳолда мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида “Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касалликлари билан боғлиқ муаммоларни аниқлаб, уни ечими ҳамда бартараф этиш чоралари бўйича таклиф тайёрлаш вазифаси юклатилди. Шунингдек, халқ таълими вазирлиги ва Бош Давлат санитария врачи томонидан 2000 йил 6 декабрда тасдиқланган №0102-00-сонли “Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг ўқитишда гигиена талаблари”га мувофиқ мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги юзасидан ҳақиқий ҳолат бўйича таклиф тайёрлаш  шаҳар Давлат санитария эпидимиология назорат маркази бош шифокори З.Қўчқаров зиммасига  юклатилди.

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори зиммасига эга мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида болаларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, “Ясси оёқлик” “Сколиоз” касалликлари билан боғлиқ бўлган махсус парталар ҳамда оёқ кийимлар билан таъминланганлик ҳолатлари юзасидан ҳақиқий ҳолат бўйича таклиф тайёрлаш, мавжуд муаамоларни бартараф этиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, мазкур қарор ижроси юзасидан  амалга оширилган ишлар “Ижтимоий-маданий ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари” доимий комссиясига ҳар чоракда ахборот тақдим этиб бориш белгиланди.

Сессия сўнгида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Партиянинг ҳудудий ташкилотлари томонидан сессияга масала киритиш давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Урганчда оёғи ясси болалар учун махсус оёқ кийим ва парталар ажратилади was last modified: Ноябрь 1st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »