Уюшмаган ёшлар муаммолари ўрганилди

15 Ноябрь, 15:01 • Навоий вилояти, Партия ташкилотларида, Янгиликлар • 338 марта кўрилди • Комментариев к записи Уюшмаган ёшлар муаммолари ўрганилди нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий вилоятидаги уюшмаган ёшлар муаммоларини ўрганди. Белгиланган ишчи гуруҳлар  томонидан ёшлар билан ишлаш аҳволини тубдан ўзгартириш ва соҳадаги ишларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида келишувга асосан ҳуҳудудлар ўзаро тақсимлаб олинди.

Олиб борилган ишлар натижасида Навоий вилоятида ҳар бир ҳудуд, маҳалла кесимида турли сабабларга кўра 4,200 дан ортиқ хорижга чиқиб кетган, 20 нафарга яқин диний оқимларга қўшилган ҳамда доимий машғулотга эга бўлмаган 6 мингдан ортиқ ёшлар аниқланди.

Ҳар бир ҳудуд ва маҳалла кесимида чет элдаги ҳамда диний оқимларга кириб кетган, шунингдек ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказиш бўйича 3 та режалар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Режага асосан ҳар бир ҳудудга партия фаолларини бириктириш ва чет элга чиқиб кетган ҳамда диний оқимларга кириб кетган, шунингдек ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг ота-онаси, маҳалла фаоллари билан суҳбатлар ўтказилди. Натижада Навоий вилоятининг Учқудуқ, Нурота, Кармана туманлари, Навойи шаҳарларида қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Жумладан, Кармана туманида олиб борилган тушунтириш,           тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида “Аллон” МФЙ Тоғгузар кўчасида яшовчи, шу йилнинг июль ойида Россия Федерациясига ишлашга кетган Руслан Қувондиқов ўз уйига қайтарилди ва “Темур Малик” МЧЖга ишга жойлаштирилди.

Тайин бир машғулотга эга бўлмаган уюшмаган ёшлардан Кармана туман “Юқори буғ” МФЙда яшовчи фуқаро Сардор Жўраев укаси Аброр Самарқанд юридик коллежини хуқуқшунослик йўналиши бўйича битирган бўлса-да ўз мутахассислиги бўйича иш тополмаётганини билдирди. Халқ депутатлари туман кенгаши депутати А.Қулмуродовнинг депутатлик сўровидан сўнг Аброр Жўраев Ободонлаштириш бошқармаси кадрлар бўлимига ишга қабул қилинди.

Бундан ташқари, хорижда меҳнат қилаётган ёшларнинг ота-оаналари билан суҳбатлашилди. Муқим иш топмаган ёшлар тезроқ Ватанга қайтиши лозимлиги, уларга муносиб иш топиб бериш ваъда қилинди.

Бундан ташқари, шу йилнинг 26 октябрь куни халқ депутатлари Навоий шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди унда “Адолат” СДП шахар Кенгаши сессияга масала киритиб, чет элга кетган ҳамда ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг ота-оналари билан суҳбатлар уюштириш, айниқса, маҳаллаларда уюшмаган ёшларни йиғиб, улар билан учрашувлар ўтказиш, мулоқот қилиш ҳамда мурожаатларини ҳал этиш бўйича ҳам олиб борилаётган ишлар етарли эмаслиги қайд этилди.

Бундан ташқари, шаҳардаги маиший хизмат кўрсатиш савдо нуқталарида маиший хизмат кўрсатаётган ёшлар фаолияти ўрганилганда, ташкилотлар томонидан ходимларни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқлар расмийлаштирилмаслиги, меҳнат дафтарчалари юритилмасдан келинаётганлиги аниқланди. Бу эса, ўз навбатида ёшлар манфаатларини белгиланган тартиб асосида ҳимоя қилишни ва уларга амалий кўмак беришни тақозо этади. Сессия ишида соҳага оид мутахассисларнинг маърузалари тингланиб сессиянинг кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилояти Кенгашининг матбуот хизмати

Уюшмаган ёшлар муаммолари ўрганилди was last modified: Ноябрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »