Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди

24 Ноябрь, 13:51 • Расмий хабарлар, Сиёсат, Янгиликлар • 177 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида Корея Республикаси Бош вазири Ли Нак Ён билан учрашди.

Ўзбекистон ва Корея Республикалари ҳамкорлиги сўнгги йилларда кенг кўлам касб этди. Давлатимиз раҳбарининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи давомида савдо, ёқилғи-энергетика, кимё, транспорт ва транспорт коммуникациялари, логистика, автомобилсозлик, тоғ-кон саноати, енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, тиббиёт, туризм, фан-таълим ва маданият каби кўплаб соҳаларда келишувларга эришилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Бош вазири Ли Нак Ён билан учрашувда эришилган мазкур келишувларни амалиётга изчил татбиқ қилиш, янги лойиҳалар устида ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди was last modified: Ноябрь 24th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »