Ватан маҳалладан бошланади

7 Ноябрь, 15:20 • Партия ташкилотларида, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 60 марта кўрилди • Комментариев к записи Ватан маҳалладан бошланади нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида имзоланган меморандумга асосан Пайариқ туманидаги Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи фаоллар залида “Менинг маҳаллам — менинг фахрим” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, партия вилоят Кенгаши ходимлари, маҳалла фаоллари, уюшган ва уюшмаган ёшлар, ота-оналар, ОАВлари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни партия фаоли, “Адолат” социал-демократик партиясида узоқ йиллар мобайнида раҳбарлик қилган, ҳозирда Тошкент давлат иқтисодиёт институтида фаолият юритаётган фалсафа фанлари доктори, профессор И.Саифназров кириш сўзи билан очиб берар экан бугунги таҳликали кунда, ён атрофимизда диний экстримезим, терроризим, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” деган турли бало қазоларнинг хавфи тоборо кучайиб бораётган бир пайтда, жамиятнинг асосий ахлоқий пойдеворларидан бўлган маҳалла билан оила, таълим муассасалари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида ҳушёрлик ва огоҳликни янада ошириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, хусусан, маҳалла институтига давлат ва жамият бошқарувида уларнинг ваколатларини кенгайтиришга қаратилган кўплаб амалий ишлар қилинди. Айниқса, Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 3 феврал куни қабул қилинган “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қадрятлар бешиги бўлмиш маҳалланинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш борасида ташланган бир қадам бўлди.

Маҳмуд Бобоёров,

халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати:

Дарҳақиқат, юртбошимиз ташаббуси билан қабул қиланган ушбу фармонда ёшларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши йўлида давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўзда тутилган бўлиб, бунинг учун изчил жамоатчилик назоратини олиб бориш зарур. Натижада маҳаллалар зиммасидаги масъулият ортиши билан бир қаторда, маҳаллаларнинг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, таъбир жоиз бўлса “адолат торозиси”га айланишига замин яратади.                                      

Давра суҳбатида давомида мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни ватанга муҳаббат, юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан улғайтириш, улар онгига миллий қадрият ва анъаналарни сингдириш, уларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга жалб этиш, ёшлар, шу жумладан, ёш оилалар муаммоларини ҳал этишда, кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашдек аниқ манзилли тадбирларни амалга оширишда маҳалла, оила, таълим масканлари ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилаётган ишлар юзасидан маърузалар тингланди.

Тадбир сўнгида Тошкент иқтисодиёт институти талабаси Назимова Маликанинг “Маҳаллам менинг фахрим” мавзусида ўзи яшаб турган маҳалласи ҳақида тайёрлаган ведиоролик ва слайдлари томошабинларга ҳавола этилди.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси

Ватан маҳалладан бошланади was last modified: Ноябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »