Ватанни мадҳ этувчи кўргазма

6 Ноябрь, 11:25 • Андижон вилояти, Жамият, Янгиликлар • 26 марта кўрилди • Комментариев к записи Ватанни мадҳ этувчи кўргазма нет

Андижонда ўтказилган журналист ва фоторассом Назира Боймуродованинг “Водийларни яёв кезганда…” ҳамда истеъдодли фотожурналист Султонбой Деҳқоновнинг “Улуғимсан, Ватан!” деб номланган шахсий фотокўргазмалари ижодкорлар учун ўзига хос ибрат мактабига айланди.

Избоскан туманидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ушбу кўргазманинг очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда ёзувчи ва шоирлар, ёш рассом ва фоторассомлар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда ижод аҳлига кўрсатилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Тадбирда юртимизнинг бетакрор табиати, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, миллий қадриятларимиз, замондошларимиз қиёфаси ранг-баранг асарларда ўз ифодасини топди.

Айниқса, Н.Боймуродованинг “Баркамол авлод орзуси”, “Қалбимдаги гавҳарим, Ватан!”, “Юрагимга яқин одамлар”, “Она ва Орол”, “Қорақалпоқ қизи”, “Тонг”, С.Деҳқоновнинг “Юрт фахри”, “Бойсун баҳори”, “Биз бунёдкор халқмиз” асарлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

— Фотокўргазма менда катта таассурот қолдирди, – дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан туман кенгаши раиси Дилфуза Аҳмедова. – Фотожурналистикага  қизиққаним сабаб фотографиянинг кенг имкониятлари, ўзига хос қирралари билан танишдим. Бундай тадбирлар айниқса, ёшларнинг тасаввурларимизни кенгайтириш, билим ва маҳоратларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Зухриддин УМРЗАҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши фаоли

Ватанни мадҳ этувчи кўргазма was last modified: Ноябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »