Ёшлар бандлигини таъминлаш — олдимизда турган долзарб вазифа

10 Ноябрь, 15:09 • Жиззах вилояти, Партия ташкилотларида, Янгиликлар • 71 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшлар бандлигини таъминлаш — олдимизда турган долзарб вазифа нет

Мамлакатимизда ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз имкониятларидан самарали фойдаланишларига кенг имкониятлар яратиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кенг эътибор қаратилмоқда.  Жорий йилнинг 12 июлида Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида ҳам сиёсий партиялар олдига уюшмаган, яъни ишламайдиган, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар билан ишлаш бўйича бир қатор долзарб вазифалар белгилаб берилган эди.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгашида ҳам ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ушбу чора-тадбирлар ижроси юзасидан  Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги транспорт-алоқа касб-ҳунар коллежида шаҳар прокуратураси, шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида Жиззах шаҳридаги ишлаб чиқариш корхоналари, қурилиш ташкилотлари, Жиззах эркин иқтисодий  зоназидаги завод, фабрика ҳамда корхоналардаги 120 га яқин мавжуд бўш иш ўринлари ёшлар эътиборига ҳавола этилди. Меҳнат ярмаркасида сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшларга, айниқса уюшмаган ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтишди.  Ярмарка доирасида бўш иш ўринлари билан иштирок этаётган корхоналар иш фаолияти, ходимларга яратилган меҳнат шароитлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди.

— Ёшлар бандлиги масаласи муҳокама этилаётган бу каби тадбирлар ўз меҳнат фаолиятимизни бошлашимиз учун энг мақбул йўлни танлашимизга шароит яратмоқда. Бугун кўпгина тенгдошалримиз меҳнат қилишнинг ҳуқуқий асослари, ёшлар учун берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумот олишди. Ўйлайманки, бу каби тадбирлар ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий маъданияти юксалишига, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиб, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини кучайтиришга кўмаклашади. – дейди  ярмарка давомида “Жиззах Пластекс МЧЖ” билан меҳнат шартномаси имзолаган ёшлардан бири Дилноза Содиқова.

Тадбир сўнгида корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиб, ишга жойлашиш истагини билдирган уюшмаган ёшлар билан меҳнат шартномалари имзоланди. Бу каби тадбирларни келгусида вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказиш  мақсадга мувофиқлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда белгилаб олинди. Бу эса ёшларнинг касб-корга эга бўлишига катта хизмат қилади.

Жасур ҚАРШИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят
Кенгаши раиси ўринбосари

Ёшлар бандлигини таъминлаш — олдимизда турган долзарб вазифа was last modified: Ноябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »