Ёшларимиз учун муҳим ҳужжат

15 Ноябрь, 11:16 • Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 29 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшларимиз учун муҳим ҳужжат нет

Яқинда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори халқимиз кутган ҳужжат бўлди. Мазкур қарор олий таълим муассасаларига кириш истагида бўлган муносиб номзодларни пухта тайёрлаш, ушбу тайёргарлик тизимини янада такомиллаштириш, ўқувчиларга тегишли мутахассисликлар бўйича чуқур назарий ва касбий таълим бериш мақсадларига хизмат қилади.

Республикамизда фаолият юритиб келган академик лицейларнинг фаолияти жорий йил комплекс таҳлил қилинганлиги натижасида ушбу тизимига бир қатор ижобий ўзгаришлар киритилди. Жумладан, таълим сифати ва битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари паст бўлган академик лицейларда ўқувчиларни қабул қилиш ишлари тўхтатилиши, юқори илмий ва педагогик салоҳиятга эга бўлган академик лицейларни олий таълим муассасалари тасарруфига берилиши, келгуси ўқув йилидан бошлаб академик лицейларда ўқиш муддати икки йил этиб белгиланиши ва уларга ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилиши таълим тизимига муносиб номзодларни етиштириб беришни кафолатли таъминлайди.

Айниқса, қарорда академик лицейга узоқдан келиб таълим олувчи ўқувчилар учун имтиёзли озиқ-овқат таъминоти ҳам белгиланганлиги ёшларимиз ва уларнинг ота-оналари учун тақдим этилаётган яхшигина моддий имкониятдир.

Қарорда қайд этилганидек, академик лицейларнинг самарали фаолият кўрсатиши, таълим бериш сифатининг кучайтирилиши, юқори малакага эга ўқитувчилар билан таъминланиши, таълим-тарбия жараёни назорати, ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари учун тегишли жавобгар ва  масъул шахс сифатида олий таълим муассасалари ректорлари этиб белгилан ва бу билан мазкур икки таълим даргоҳининг мунтазам равишда натижали ҳамкорлиги мустаҳкамланиши кўзда тутилган.

Мазкур қарорнинг энг аҳамиятли жиҳати шундаки, эндиликда академик лицей касб-ҳунар коллежидан кескин фарқ қилган ҳолда олий таълим муассасаларига мақсадли равишда муносиб номзодлар тайёрлайди ва бу йўналишда ўқувчилар учун керакли барча имкониятларни яратиб беради.

Ушбу қонун ҳужжати таълим тизимида фаолият юритаётган кадрларга қаратилган эътибор, кучли талабчанлик, ёшлар таълим-тарбиясига ўта масъулият билан ёндошувни акс эттирибгина қолмай, касбий тайёргарлик даражамиз устида янада кўпроқ ишлашимиз, ишлаганда ҳам янгича услубларда инновацион фаолиятни кашф этиш зарурлигини англатади.

Одилжон Раҳматов,

Фарғона давлат университетининг

касб-ҳунар коллежлари ва академик

лицейлар билан ишлаш бўлими раҳбари,

Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

Ёшларимиз учун муҳим ҳужжат was last modified: Ноябрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »