Замин мусаффоликка муҳтож

9 Ноябрь, 15:12 • Партия лойиҳаси, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 58 марта кўрилди • Комментариев к записи Замин мусаффоликка муҳтож нет

Тозалик ва озодалик — саломатлик гарови эканлигини ҳеч биримиз инкор эта олмаймиз. Саранжом-саришта, озодалик бор жойда кишининг баҳри дили очилади. Дарҳақиқиат, кўча ва боғлар, хиёбонлар, мактаб ва боғчалар, шифохоналар атрофлари, умуман, барча жамоатчилик масканларининг озода ва ободончилиги кимни қувонтирмайди, дейсиз?

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, ота-боболаримиз асрлар давомида озодалик, тозалик, саранжомлик ва ҳамжиҳатлик асосида ҳаёт кечирганлар. Бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган бу каби гўзал фазилатлар ҳали-ҳамон уйғоқ, ҳамон тирик ва улар ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Айни кунларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ташаббуси билан “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида таълим даргоҳларида, маҳалла-кўй, кўчада, жамоат жойларида тозаликка эътибор қаратиш, ёшларнинг экологик маданиятини, атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш кўникмасини шакллантириш, мамлакатимиз озодалиги йўлида кўнгилли иштирокчиларни кенг жалб этиш, белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланишининг олдини олишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш билан бир қаторда, “Тозалик – саломатлик гарови” акциялари, ҳашарлар ташкил этиб келмоқда. Ана шундай тадбирлар партиянинг Самарқанд вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан кутаринки руҳда ташкил этилмоқда.

Хусусан,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан Самарқанд шаҳрининг Хўжа Аҳрор ва Урганжи маҳалла фуқаролар йиғинида “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Атроф муҳит тозалигига барчамиз масъулмиз”  шиори остида ободонлаштириш акцияси ташкил этилди. Кўчалар ва хиёбонлар чиройини бузиб, ариқлар ичига ташланга чиқиндиларни тозалаш мақсадида маҳалладаги фаол ва ташаббускор ёшлардан “ЭкоПатрул” гуруҳи тузилиб кўчалар ободонлаштирилди.

Замира Доноева,

Пастдарғом тумани “Сазағон” МФЙ фуқароси:

— Ободлик кунгилдан бошланади, дейди доно халқимиз. Албатта, кўнгил тоза бўлса, у мудом озодалик, саранжомлик, тозалик ва кўркамликни хоҳлайди. Аммо бу гузал фазилатлар фақатгина байрамлар арафасида амалга оширилиб, халқимиз аҳолиси бир жону бир тан бўлиб, ҳовли ва кўчаларни тартибга келтирилиши рост. Партия ташаббуси билан бундай хайрили ишни амалга оширилаётгани қувонарли, агар барчамиз биргаликда меҳнат қилсак, тозалик, озодаликни турмуш тарзимизга айлантирсак, ҳаётимиз янада гўзал ва фаровон бўлади.

Жасур Ҳамроқулов,

партиянинг Оқдарё туман Кенгаши раиси:

— Ишга, ўқишга йўл олар эканмиз оёқ остида бўш пластик шиша, сигарета, семичка қолдиқлари, музқаймоқ қоғозлари ва шу каби нарсаларга йўлиқмасдан иложимиз йўқ. Ёш болалар чиқиндаларни ҳар жойга ташлаб кетиш ёмон эканлигини билмайди, аммо баъзи ҳолларда катталар ҳам бу ҳақда ўйлаб ҳам ўтирмайдилар. Шунинг учун ҳам фуқароларда тозалаш-ободонлаштириш ишларига, озодаликка, саранжом-саришталикка, соҳа фидойиларининг меҳнатига ва яратилган шароитларга ҳурмат, дахлдорлик ҳиссини уйғотиш зарур.

Албатта, озодалик ва саришталикка интилиш, атроф-муҳитнинг файзли, обод ва тозалигини таъминлаш бизнинг халқимизга хос эзгу фазилатлардан бири. Азиз юртдошлар ушбу лойиҳада фаол иштирок этиб ватанимиз кўркига кўрк, чиройига чирой қўшиб янада обод бўлишида ўз ҳиссангизни қўшиб боришга чақирамиз. Зеро, унутмайликки, ҳамкорликда ўзимиз яшаётган ва меҳнат қилаётган ҳудуднинг саранжом-саришталиги ва озодалиги, атроф-муҳит мусаффолигини таъминласак ҳаётимиз янада гўзал бўлиб, ҳар бир ишимизда унум  бўлади.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Замин мусаффоликка муҳтож was last modified: Ноябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »