Зулфияхоним издошлари сафи кенгаймоқда

14 Ноябрь, 15:44 • Кўрик-танлов, Наманган вилояти, Янгиликлар • 57 марта кўрилди • Комментариев к записи Зулфияхоним издошлари сафи кенгаймоқда нет

Мамлакатимизда аъло хулқи, кенг дунёқараши, бой тафаккури, зукко ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига намуна бўлаётган истеъдодли қизларни кашф этиш ва уларни рағбатлантириш яхши анъанага айланган. Зулфия номидаги давлат мукофоти айнан мана шу мақсадда таъсис этилгани ҳаммамизга маълум.

Атоқли шоира ва таниқли жамоат арбоби, халқимизнинг ардоқли фарзандига бағишланган мазкур  кўрик-танлов ҳар йили кўплаб ёш истеъдод эгаларини юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этаётгани ҳам сир эмас. Айни кунларда ушбу ўзига хос ижодий мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари давом этмоқда.

Яқинда Наманган санъат коллежи биносида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар танловининг  шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Абдуллаева, “Наманган садоси” газетаси муҳаррири Комилжон Файзиев, “Наманган” нашриёти директори, шоира Гулчеҳра Зокирова ва бошқалар қатнашчиларни самимий қутлаб, уларга муваффақиятлар тиладилар.

Кўрик-танловнинг шаҳар босқичида иштирок этган юз нафарга яқин қизлар адабиёт, санъат, фан, таълим ва маданият йўналишларида ўз қобилиятлари ва маҳоратларини намойиш этдилар. Қатнашчилар орасида  турли фан олимпиадалари, фестиваль ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган қизларни кўплаб учратиш мумкин эди. У ўзларининг илмий ва ижодий изланишлари, қўлга киритган муваффақиятларини намойиш қилдилар. Ҳар бир йўналиш бўйича нуфузли ҳайъат аъзолари эса юксак мукофотга даъвогарларнинг чиқишларини ва тақдим этган асарларини баҳолаб бордилар.  Барча йўналишлар бўйича ғолиблар танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Биз кўрик-танловнинг шаҳар босқичини ўтказиш жараёнида Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси, Зулфия мукофоти совриндори кураш ва дзюдо устаси Кумуш Хўжаевани ҳам учратиб қолдик. У таниқли кураш ва дзюдо устаси, кўплаб халқаро мусобақалар ва республика чемпионатларининг ғолиби. Партиядошимиз ўзининг дил сўзларини қуйидагича ифодалади:

— Мен танлов иштирокчилари орасида спортчи қизлар кўплигини кўриб, жуда мамнун бўлдим. Вилоятимиздан ҳозиргача Зулфия мукофотига сазовор бўлганлар орасида Севинч Муҳаммаджонова, Шоҳиста Рашидова, Гулираъно Ваққосова каби спортчилар борлигини яхши биламиз. Ажаб эмас, уларнинг сафи янада кенгайса. Чунки вилоятимизда қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш юзасидан изчил иш олиб борилмоқда. Улардан қирқ минг нафарга яқини спорт билан мунтазам равишда шуғулланади. Спортнинг кўплаб турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига аъзо бўлаётганлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби

Зулфияхоним издошлари сафи кенгаймоқда was last modified: Ноябрь 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »