Аҳоли саломатлиги йўлида

21 Декабрь, 12:04 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 223 марта кўрилди • Комментариев к записи Аҳоли саломатлиги йўлида нет

Инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш каби эзгу ишлар ҳудудлардаги тиббий ихтисослашган марказлар фаолиятида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар замирида ўз аксини топмоқда. Бу айни вақтда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, соҳада бугунги кун талаби даражасида иш ташкил этишга олиб келмоқда. Бугун Андижонда амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳам бу ўз ифодасини топмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Андижонга ташрифидан сўнг вилоятда соғлиқни сақлаш тизимида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Биргина Андижон шаҳрида қатор тиббиёт масканлари қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Вилоят эндокринология диспансери ҳамда перинатал маркази капитал таъмирланди, янги бинолар қурилди, замонавий, барча талабларга мос равишда жиҳозланди.

Вилоят перинатал марказининг 45 ўринли даволаш бўлими ва поликлиникаси 3 миллиард сўмдан зиёд давлат маблағи ҳисобига барпо этилди. 5 миллиард 255 миллион сўм ҳисобига «Шуҳ Юн Али» масъулияти чекланган жамияти 120 ўринга мўлжалланган республика эндокринология илмий-амалий маркази Андижон филиалининг биринчи босқичида қурилиш, таъмирлаш ишларини амалга оширди. Поликлиника ва даволаш бинолари қаттиқ ва юмшоқ мебеллар билан таъминланди. Диагностик ташхис ҳамда лаборатория бўлимларида замонавий тиббий аппаратлар ёрдамида иш ташкил қилиш йўлга қўйилди. Ўз навбатида, муассасага тажрибали, юқори тоифали, фидойи шифокорлар жалб этилди.

– Албатта, соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар ва замонавий тиббий муассасалар аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширмоқда, – дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Паттохон Асханов. – Бу борада кўп сонли партиядошларимиз ҳам ташаббус кўрсатаётгани, яратилган имкониятларга жавобан янада фаоллик билан иш юритаётганлари эътиборга моликдир. Партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида кенг жамоатчилик орасида ўтказилаётган тадбирларда юқоридаги ишлар соҳа ривожига, энг муҳими, соғлом авлодни камолга етказишга хизмат қилаётганлиги фуқароларга тушунтирилмоқда.

Андижонлик адолатчи-тиббиётчилар янги ташаббуслар билан чиқиб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги ибратли ишларни давом эттирмоқдалар.

                                       Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

           Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши

иш юритувчиси

Аҳоли саломатлиги йўлида was last modified: Декабрь 21st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »