Афғонистон Президенти Бухорога келди

6 Декабрь, 14:40 • Расмий хабарлар, Сиёсат, Янгиликлар • 12 марта кўрилди • Комментариев к записи Афғонистон Президенти Бухорога келди нет

Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 6 декабрь куни Бухорога келди.

Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев кутиб олди.

Афғонистон Президенти Бухоро давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашади ва улар олдида маъруза килади.

Куннинг иккинчи ярмида Президент Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.

 Манба: ЎзА
Афғонистон Президенти Бухорога келди was last modified: Декабрь 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »