Асосий қонунимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари

7 Декабрь, 11:00 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 18 марта кўрилди • Комментариев к записи Асосий қонунимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари нет

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёни жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда.

Ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳатлардан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдан иборат эканлигини таъкидлаш жоиз. Ўзбекистон демократик ислоҳатларни чуқурлаштириш йўлидан барор экан, бу борада энг устувор вазифалардан бири инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш деб белгилаб олинди.

Қўйилган вазифаларни амалга ошириш кўп жиҳатдан жамиятда янги вужудга келаётган муносабатларни тартибга солишга қаратилган мукаммал хуқуқий базанинг яратилганлиги ҳамда ижтимоий ҳаётда фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла таъминланганлигига боғлиқдир. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўзининг туб моҳияти, фалсафасига кўра жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи – инсон деган фикрни илгари суради.

Конституциямиз миллий давлатчилигимизнинг чуқур илдизлари ва ривожланган мамлакатлар тажрибаларига асосланган ҳолда, халқимизнинг юксак ижтимоий-сиёсий тафаккурнинг маҳсули сифатида қабул қилинган бўлиб, республикамизда амалга оширилаётган барча изчил ислоҳатларнинг ҳуқуқий пойдеворига айланди.

Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига аҳамият қаратар эканмиз биринчи навбатда инсон ҳуқуқи олий қадирият эканлиги сингдирилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида Ўзбекистон халқини инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлилиги, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак маъсулияти, демократия ва ижтимоий адолат садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлаш, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш асосий мақсад сифатида белгиланди ва мазкур қоидалар конституциямизнинг қанчалик демократиявийлигини, халқчиллигини кўрсатади.

Биргина, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида «Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси»да эътироф этилган барча демократик тамойиллар ва нормалар ўрнатилганлигининг ўзи ҳам фикримизни тасдиқлайди.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 25 йил давомида ҳар томонлама пишган ва инсон фаолиятининг турли жабҳаларини бевосита ёки билвосита тарзда акс эттирган Асосий қонунимиз бўлиб келмоқда.

Ажинияз Пахратдинов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий

Кенгаши раиси ўринбосари

Асосий қонунимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари was last modified: Декабрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »