Бахтимиз қомусига бағишланади

9 Декабрь, 11:47 • Наманган вилояти, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 214 марта кўрилди • Комментариев к записи Бахтимиз қомусига бағишланади нет

Мамлакатимизнинг барча минтақаларида бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилингшанлигининг 25 йиллигини юксак даражада нишонлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Анъанага кўра байрам арафасида шаҳар ва қишлоқларда кўпдан-кўп бунёдкорлик ишлари якунланиб, янги ишлаб чиқариш, маданий-маший бинолар, турар-жойлар фойдаланишга топширилмоқда. Айниқса, Наманган шаҳрида кам таъминланган муҳтож ёш оилалар учун мўлжалланган саккизта етти қаватли уйларнинг фойдаланишга топширилганлиги катта воқеа бўлди.  Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда бир йўла 336 хонадон эгасига янги турар-жойларнинг калити топширилди.

Мазкур кўп қаватли уйлар Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида бунёд этилди. Бу эса мамлакатимизда ҳаёт фаровонлигини ошириш, турмуш маданиятини юксалтиришҳар бир оиланинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, жамиятда адолат тамойилларини қарор топтиришга қаратиш йўлида олиб борилаётган ишларнинг бир кўринишидир. Албатта, бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши, шаҳар ва туман кенгашлари, бошланғич партия ташкилотлари ҳам кенг миқёсда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширмоқдалар. Бу борада партиямиздан сайланган депутатлар, фаоллар ҳам ибрат кўрсатмоқдалар.

Куни кеча Наманган шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислар залида вилоят фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига тантанали йиғилиши бўлиб ўтди. Иштирокчилар вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриевнинг Бош қомусимиз махмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган маърузасини тингладилар.

Шунингдек, тантанали маросимда Мустақилликнинг 26 йиллиги муносабати билан Президент фармонига кўра давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган юртдошларимизга фахрий унвон, орден ҳамда медаллар топширилди. Кўп йиллик самарали меҳнати юксак эътирофга сазовор бўлганлар орасида бир қатор партиядошларимиз ҳам борлиги қувончлидир. Тўрақўрғон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи махсус фанлар ўқитувчиси    Котибхон Асқаров ана шуларнинг бири. У Президентимиз Фармонига биноан “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

 — Бугун мен учун жуда қувончли ва эсдан чиқмайдиган кун бўлди, — дейди, Котибхон Асқаров. – Мен ёшларга билим бериш, етук мутахасислар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшиш ниятида астойдил меҳнат қилиб келмоқдаман. Мазкур мукофотни ўзим учун келгусида янада яхшироқ ишлашга даъват деб тушунаман. Партия аъзоси сифатида ҳам сафдошларимни янги марралар сари руҳлантириб, “Адолат” СДПнинг жамиятдаги нуфузини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаман.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентьининг шу йил 10 октябрдаги Фармонига асосан таъсис этилган  эсдалик нишонлари ҳам топширилди. Тақдирланганлар орасида вилоят партия кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Исроил Жўраев ҳам бор эди.

  — Конституциямиз қабул қилинганлигининг чорак асрлиги муносабати билан таъсис этилган эсдалик нишони билан тақдирланганим мен учун унутилмас воқеа бўлди. Бундан буён ҳам мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёьтига муносиб ҳисса қўшиш учун бутун куч-ғайратимни ва билимимини сафарбар этаман. Вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари, БПТ етакчилари билан ҳамкорликда партиядошларимизни ҳам “Адолат” СДП ғоялари ва сайловолди дастурида қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажаришга чорлайверамиз.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган

вилоят Кенгаши матбуот котиби.

 

 

Бахтимиз қомусига бағишланади was last modified: Декабрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »