Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари

18 Декабрь, 18:54 • Ёш адолатчилар, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 274 марта кўрилди • Комментариев к записи Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёшлар қаноти” Пастдарғом туман Кенгаши ташаббуси билан Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун моҳиятини кенг аҳолига етказиш, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш мақсадида Пастдарғом туманидаги 82-умумтаълим мактабида партиянинг “Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатидан сўнг “Конститутция — бахтимиз пойдевори” мавзусида мактабнинг 10-синф ўқувчилари ўртасида кўрик-танлов бўлиб ўтди. Танловда ўқувчилар “Таништирув”, “Сиёсий билимлар синови”, “Адолат қарор топади” сингари 3 та шарт асосида ўзаро беллашдилар. Тадбир давомида туман 2-сон ФҲДЁ бўлими ходимлари Н.Гулмуродова, Ш.Худойназарова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ходими Л.Гулмуродова, «Адолат» СДП туман Кенгаши раиси Х.Ҳайитова, партия фаоли Г.Бобоевалар иштирокчиларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини адолатли тарзда баҳолаб боришди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган беллашувда 10 “А”-синф ўқувчиларидан ташкил топган “Адолат” жамоаси бошқа жамоалардан ўзларининг билимдонлиги, изланувчан ва зукколиги билан устун эканлигини кўрсатиб, ғолибликни қўлга киритди.

Беллашув сўнггида танловда фаол иштирок этган ўқувчилар “Адолат” СДП туман Кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқлари ҳамда ҳамкорларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тоҳир ЎСАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Пастдарғом туман “Ёш адолатчилар” қаноти раиси

Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари was last modified: Декабрь 18th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »