Биз терроризмга қаршимиз

25 Декабрь, 19:02 • Қорақалпоғистон Республикаси, Тадбир, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • Комментариев к записи Биз терроризмга қаршимиз нет

Бугунги тинч, фаровон ҳаётимизнинг қадрига етиш ва асраб-авайлашга барчамиз бирдек масъулмиз.

Бу борада ҳушёрликни ошириш, миллий менталитетимизга ва мафкурамизга ёт ғояларга қарши курашиш, айниқса, ёшлар онгида миллий-маънавий иммунитетни кучайтириш ўта аҳамиятли.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Элликқалъа туман кенгаши ташаббуси билан “Биз терроризмга қаршимиз!” шиори остида тумандаги 22-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбир айни шу мақсадга қаратилди.

Тадбирда дастлаб Ўзбекистон “Адолат” СДП Элликқалъа туман кенгаши раиси А.Эркаев томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида илгари сурилган фикрлар, мустақиллик йилларида Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, огоҳлик ва терроризмга қарши курашиш, жиноятчиликнинг салбий оқибатлари хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, экстремизм ХХI асрда авж олган энг хавфли ижтимоий иллатлардан бири эканлиги, бу иллат мамлакат тараққиётининг муҳим тарихий омили бўлган фуқаролараро ҳамжиҳатликка раҳна солади.

Ақидапарастлар нафақат ижтимоий ҳаётнинг сиёсий, иқтисодий ёки маданий соҳаларига зарар этказадилар балки, жамиятда оммавий тарзда руҳий босим ўтказиб, энг мудхиш шакллардаги зўравонлик ва агрессивлик мафкурасини ёядилар.

Ота-оналарнинг ўз фарзандларига беэътиборлиги оқибатида назоратсиз, қаровсиз қолган ва айрим ҳолларда эса ҳар томонлама ота-онаси томонидан таъминланган (ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган) ёш йигит-қизларнинг ҳам ўзбошимчалиги билан турли зарарли иллатларга аралашиб қолаётганлиги ачинарли ҳол экани ҳам алоҳида таъкидланди.

Ҳозирги кунда тинч ва обод юртимизда Президентимиз томонидан ёшларга илм-фан, маданият, санъат, спорт ва тадбиркорлик каби кўплаб йўналишларда яратилаётган қулайликлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш зарур.

Тадбир якунида глобал муаммо сифатида эьтироф этиб келинаётган терроризмга қарши курашда фуқароларнинг мафкуравий иммунитетини ошириш ва маънавиятини юксалтириш кенг жамоатчилик олдидаги долзарб вазифа эканлиги таъкидланди.

Бугунги кунда дунёда рўй бераётган воқеалар, террористик хуружлар ва уларнинг оқибатлари ўқувчи-ёшларга атрофлича тушунтирилди.

Д.АБДУЛЛАЕВА, 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Элликқалъа туман Кенгаши

ижрочи котиби

Биз терроризмга қаршимиз was last modified: Декабрь 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »