Болаларга беринг дунёни

21 Декабрь, 11:45 • Партия лойиҳаси, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 216 марта кўрилди • Комментариев к записи Болаларга беринг дунёни нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида болаларни мактабгача таълим тизимида тарбияламасдан туриб, жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом ёшларни вояга етказиб бўлмаслигини эътироф этган эди. Шу билан бир қаторда давлатимиз раҳбари вилоятдаги мактабгача таълим муассасалари фаолияти ҳақида сўз юритар экан, кадрлар салоҳияти ҳамда моддий-техник базасини янада такомиллаштириш зарурлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Дарҳақиқат, инсон умр боғининг кўрки, файзи ва мазмуни, ҳаёт қувончи фарзанддир. Эртамиз эгалари бўлмиш болаларни ардоқлаш, соғлом ўстириш, уларга таълим-тарбия бериш катталарнинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Истиқлол йилларида мамлакатимизда болалар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар томонлама баркамол, жисмонан ва маънан соғлом, етук ёш авлодни вояга етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шу сабабдан ҳам юртимизнинг қайси гўшасига боқманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувоҳи бўласиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши ташаббуси билан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Эртамиз эгалари доимо эътиборда” мавзусида тумандаги 8-махсус мактабгача таълим муассасасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, маҳалла хайрия жамғармаси, халқ таълими бошқармаси вакиллари, ота-оналар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда бугунги кунда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши, ушбу соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатлари борасида атрофлича сўз юритилди. Шундан сўнг боғча тарбияланувчилари томонидан тайёрланган саҳна чиқишлари намойиш этилиб, жажжи болажонлар тилидан шеър ва қўшиқлар тингланди.

Тадбир якунида ҳомий ташкилотлар томонидан мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун гилам, 40 дан ортиқ хилдаги болалар ўйинчоқлари ҳамда муассаса учун керакли бошқа асбоб-анжомлар тақдим этилди.

Умримизнинг мазмуни, асосий мақсади ва келажагимиз шу жажжи фарзандаларимиздир. Уларни асраб-авайлаш, комил инсон бўлиб вояга етишларида иштирок этиш нафақат ота-оналарнинг, балки бутун жамиятнинг бурчи эканлигини унутмайлик.

Насибали ОБЛОКУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Булунғур туман Кенгаши раиси

Болаларга беринг дунёни was last modified: Декабрь 21st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »