Бош қомусимиз: фаровон ҳаётимиз асоси

11 Декабрь, 18:04 • Қашқадарё вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 56 марта кўрилди • Комментариев к записи Бош қомусимиз: фаровон ҳаётимиз асоси нет

Мен бир партия фаоли сифатида муҳтарам Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини  телевидение дастурлари орқали тингладим.

     Ҳақиқатдан ҳам, юртбошимиз алоҳида эътироф этганларидек, ўтган 25 йил ичида бахтимиз, эркимиз қомуси, ижтимоий адолат кафолати бўлган Конституция туфайли ҳаётимизда улкан ўзгаришлар содир бўлди. Иқтисодиёт тармоқлари ривожланди, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида суд ҳуқуқ соҳаси чуқур ислоҳ қилинди, жамият ҳаётида ижтимоий адолат принциплари қарор топди, ҳар бир инсонга ўз қобилияти, истеьдоди ва имкониятларини тўла намоён этиш, самарали меҳнат натижаларидан тўла баҳраманд бўлиш, тадбиркорлик ва ишбилармонлик билан машғул бўлиш учун кенг имкониятлар яратиб берилди.

         Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида назарда тутилган бу каби вазифалар босқичма-босқич амалга ошаётганида вилоят Кенгаши аъзоларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор, албатта. Партиядошларимизнинг олдимизга қўйилган улуғвор вазифаларни амалга ошириш, юртимиз ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётини тубдан янгилаш, ижтимоий адолатни қарор топтириш борасидаги ишларида Конституциямиз машъала вазифасини бажармоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида қайд этиб ўтганидек, бугун ҳуқуқий демократик давлатнинг ҳар бир фуқароси, албатта ҳуқуқий саводхон бўлиши керак. Бу борада партиямиз сиёсий Кенгаши ташаббуси билан ҳам аҳолининг саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаяпти. Хусусан, биргина бизнинг вилоятимиз партия ташкилотлари саъи-ҳаракати билан халқнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида йил давомида жойларда “Ҳуқуқий маданият ойлиги”, “Конституция-бахтимиз қомуси” мавзуида тарғибот учрашувлари уюштириб келаяпмиз. Ҳар бир фуқаронинг шуурида “Ватаним тақдири — менинг тақдирим” шиорини жо этишга ҳаракат қилаяпмиз. Президентимиз бот-бот эслатиб ўтаётганларидек, ахборот асрида дунё эшиклари очилган бир даврда маънавиятимизга кириб келаётган янгиликлар  ҳам турли туман.  Бундай жараёнда ёшларимиз демократик тамойилларни чуқур билишлари, янгича фикрлашга ўрганишлари учун тушунтириш ишларини шу кун талаби асосида уюштиришимиз даркор.

Шу ўринда Президентимиз қайд этиб ўтганларидек, мамлакатимизда аҳоли соғлигини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш, тиббиёт тизимида даволашнинг янги усулларидан кенгроқ фойдаланилаётгани ҳам ўз самарасини бера бошлаганини мамнуният билан айтиб ўтмоқчиман. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг биргина шу йилнинг ўзида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга доир қабул қилган бир қатор қарорлари баркамол авлодни вояга етказишда муҳим қадам бўлди.

Дарвоқе, эртанги кунимизни тадбиркорлик ривожисиз тасаввур қилолмаймиз. Ишбилармонлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш, айниқса, янгидан иш бошлаган тадбиркорларга  эътиборни кучайтириш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамиша эзгу ишимиз бўлиб қолиши кераклигини Президентимиз эслатиб ўтдилар. Тантанали йиғилишда юртбошимиз томонидан баён қилинган қоида ва хулосалар устида чуқурроқ фикр-мулоҳаза юритсангиз, галдаги вазифаларнинг масъулияти, моҳияти ва аҳамиятини яхшироқ англаб етасиз.

Жамият мустаҳкамлигини таъминлашда ёшлар, хотин-қизлар ташкилотлари ва маҳалла етакчи куч ҳисобланади. Юртбошимиз маърузасида маҳаллаларнинг кундалик ҳаётимиздаги роли ва мавқеини оширишга, ёш авлод тарбиясида оилалар тинч-аҳиллигини  таъминлашда ҳам ўз-ўзини бошқариш органларининг роли беқиёс эканлиги таъкидланди. Гап маҳалла институтини ривожлантириш устида борар экан, давлатимиз раҳбари бу жамоат ташкилотининг ваколатларини янада кенгайтириш зарурлигини қайд этиб ўтди.

Қувонч ва ташвишларга тўла бўлган жорий йил ҳам тугашига саноқли кунлар қолди. Бир йил учқур отдек шиддат билан ўтиб бормоқда. Бу ҳолат балки, биз “Адолатчи”лар учун шундай туюлар … Аммо шуни алоҳида фахр ва ифтихор билан айтмоқ жоизки, ана шу ўтаётган ҳар бир йил ҳаётимизда, фаолиятимизда, турмуш тарзимизда ўзгача из қолдирмоқда.  Эътибор берган бўлсангиз, ўтиб бораётган йил менинг ҳаётимда ҳам бир қатор воқеаларга, таассуротларга бой бўлди. Шулардан бири Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрами кунларида эсдалик нишони билан тақдирландим. Бу ҳаётимда эришган дастлабки мукофот бўлди. Шу боис бўлса керак, нишондорлар сирасига киришим “Адолат” чилар орасида  кутилмаган, бироқ жуда фахрли янгиликка айланди. Шу сабабли ҳам дориломон кунларда бу эсдалик нишони барча партиядошларимизники, деб баралла  айта оламан.

 Рўйиддин Раупов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши

раиси вазифасини бажарувчи.

Бош қомусимиз: фаровон ҳаётимиз асоси was last modified: Декабрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »