Демократик ислоҳотлар изчил давом эттирилади

12 Декабрь, 17:24 • Қашқадарё вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 222 марта кўрилди • Комментариев к записи Демократик ислоҳотлар изчил давом эттирилади нет

Ўзбекистон  “Адолат” СДП вилоят ва Қарши шаҳар Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги Банк коллежи мажлислар залида “Инсон ҳуқуқлари қадрланган юрт” мавзуида давра сухбати ташкил этилди. Тадбирда партия фаоллари, ҳалқ таълими ходимлари ва маҳаллалар аъзолари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масала юзасидан коллеж ўқитувчиси Хамдам Саидов “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият” мавзуида маъруза қилди. Шунингдек, давра суҳбатида партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши раиси Гулноза Раджабованинг  “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” мавзуида қилган маърузаси кўпчиликнинг эътиборини торди.

-Мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор берилаяпти – деди, Гулноза Раджабова. Айниқса, Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкилотлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилаётгани яхши самаралар бермоқда. Партиямиз фаоллари барча жабҳада одамларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш учун ишлар олиб боришаяпти.

Шунингдек, давра суҳбатида партия вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси Азима Зайнутдинова, коллеж директори Баҳодир Ҳазратқулов, маънавий-маърифий ишлар бўйича  директор ўринбосари Улуғбек Очилов, коллеж Ёшлар Иттифоқи етакчиси Малика Алихановалар ҳам сўзга чиқишди.

Тадбирда коллеж ўқувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда Ватан ҳақида шеърлар, “Жаҳон эътироф этган ҳужжат” номли фильм намойиш этилди.

Давра сухбати сўнгида 5 нафар педагоглар партия сафига қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Баҳоргул Номозова,

Ўзбекистон “Адолат”СДП фаоли.

 

Демократик ислоҳотлар изчил давом эттирилади was last modified: Декабрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »