Депутат ҳисоботи тингланди

23 Декабрь, 11:25 • Депутат минбари, Муносабат, Фракция, Янгиликлар • 67 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат ҳисоботи тингланди нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселекторда сўзлаган нутқи барча соҳа ходимларига жуда катта масъулият юклади. Хусусан, депутатлар фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда баъзи депутатлар ўз фаолиятига ижобий ёндашмай, аксинча, масъулиятсизлик билан қарашмоқда. Бу эса муаммоларнинг ечилмай қолаётганлигига сабаб бўлмоқда. Ҳар бир депутат ўз фаолияти давомида албатта партия вилоят, туман ёки шаҳар Кенгашлари олдида ҳисобот бериб бориши лозим. Халқ депутатлари Пешкў туман Кенгаши депутати Фарҳод Болтаев вилоят ва туман Кенгаши ходимларига ҳисобот бериб ўтар экан, йил давомида амалга оширган ва йўл қўйилган камчиликлари хусусида айтиб ўтди. Ушбу йиғилишда партия ходимлари билан бирга партия аъзолари, “Ёш адолатчилар” ва “Аёллар қаноти” фаоллари иштирок этишди.

Депутат давлатимиз раҳбарининг маърузаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширган ишлари ҳақида тўхталиб, ташкил этилган ишчи гуруҳ билан бирга партия лойиҳалари доирасида олиб борган ўрганишлари тўғрисида ҳам таъкидлади. Ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ҳудудларда бўлиб, фуқаролар билан олиб борган мулоқотининг ижобий натижалари хусусида тўхталди. Шу билан бирга баъзи ечилмай қолаётган муаммолар борасида сўз юритиб, депутатлик сўровига жавоб хатини бермаган ташкилотлар фаолияти ҳақида батафсил маълумотларини бериб ўтди. “Депутатга беписанд – халққа беписанд” шиорини ҳар бир ташкилот ходими ёдда сақлаши зарурлигини таъкидлади.

Фарҳод Болтаев, Халқ депутатлари Пешкў туман Кенгаши депутати, Пешкў туман “Афшона” тиббиёт коллежи директори:

— Ҳар бир депутат фаолиятига эътиборли бўлган ҳолда халқ дарди билан яшамоғи лозим. Тўғри, партиянинг қатор лойиҳаларини ўрганиш жараёнида жуда кўп муаммоларга рўбаро келдик. Баъзи аҳоли хонадонларида бўлганимизда эса уларнинг партия борасидаги қарашлари умуман шаклланмаганлиги, у билан боғлиқ маълумотлардан йироқ эканликларининг гувоҳи бўлдик. Аммо ўрганишларимиз ўз натижаларини бердими дейман, ҳар бир ўрганган ҳудуд фуқаролари бизнинг партиямиз ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, депутатга ўз мурожаатларини билдириш борасида ҳам билиб олишди.

Депутат ўз ҳисоботида йил давомидаги ютуқлар қатори йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида ҳам айтиб ўтди.

Халқ билан яшаб, унинг ҳар бир муаммосини ечиб беришда кўмакдош бўлмоғимиз даркор. Баъзи депутатлик сўровларимиз жавобсиз қолдими, албатта ўша сўров устида ишлаб, фуқаро мурожаатини ҳал этишимиз даркор, — деб таъкидлайди Фарҳод Болтаев.

Депутат давлат ва халқ ўртасидаги кўприк. У доим ҳушёр ва сезгир бўлмоғи керак. Шунчаки ишлаб эмас, балки камчиликни бартараф этиш борасида ҳам бош қотириши лозим. Шундагини кўзланган мақсадига эришади – муаммолар тугунини ечган бўлади.

Жўрабек ЖЎРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши мутахассиси

Депутат ҳисоботи тингланди was last modified: Январь 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »