Депутат ва ёшлар

16 Декабрь, 12:52 • Давра суҳбати, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 114 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат ва ёшлар нет

Пастдарғом туманидаги 19-умумтаълим мактабида “Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши ташаббуси билан “Депутат ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгаши депутатлари, партия фаоллари, таълим муассасаси ўқувчи ва ўқитувчилари иштирокида ташкил этилган тадбирда бугунги кун ёшлари, уларни қизиқтирадиган масала ва муаммолар юзасидан фикрлар ўртага ташланди.

— Депутат аввало, халқнинг таянчи, давлат ва жамият бошқарувидаги ишонган вакили ҳисобланади, — деди тадбирда сўзга чиққан «Адолат» СДП туман Кенгаши раиси Х.Ҳайитова. — Айни пайтда ўз салоҳияти, иқтидори билан нафақат тенгдошлари орасида, балки бутун туманда ном қозонган ёшларимизни эътибордан четда қолдирмасдан, ҳатти-ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш биз партия фаолларининг ҳам вазифамиз, албатта. Чунки, бугунги рағбат уларнинг эртанги муваффақиятларига туртки бўлиши тайин.

Давра суҳбати давомида умумтаълим муассасасининг истеъдодли, намунали ўқувчилари фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди. Спортнинг шахмат тури бўйича Бразилия ва Теҳронда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келган ушбу мактаб ўқувчилари Г.Каримова ҳамда К.Каримовлар, ўзбек жанг санъати бўйича Мустақиллик кубогини қўлга киритган Ўзбекистон чемпиони У.Турсуновга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Тўрақул ШОДМОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Пастдарғом туман Кенгаши депутати

Депутат ва ёшлар was last modified: Декабрь 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »