Депутатлар аҳоли билан доимий мулоқотда

11 Декабрь, 13:04 • Депутатлик гуруҳи, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 197 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлар аҳоли билан доимий мулоқотда нет

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз туман Кенгаши фаоллари фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга, ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бу борада халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда хонадонларга кириб бориб, ўтказилаётган суҳбатлар натижасида аниқланган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилаётгани ўз самарасини бермоқда.

Ўтган ҳафтада тумандаги “Айратом” маҳалласида ўтказилган мулоқотларда биринчи навбатда, фуқароларнинг сиёсий билимларини оширишга эътибор қаратилди.

Тадбир доирасида партия фаолларининг “Айратом” маҳалласининг таълим муассасалари ва хонадонларига ташрифи қатор муаммоларнинг аниқланиши ва ечим топишига хизмат қилди.

Давлатимиз томонидан таълим муассасаларига катта эътибор қаратилаётган бир вақтда, маҳалладаги 24-умум таълим мактаб жамоасининг қишки мавсумга тайёргарлиги ўрганилганда қувурларнинг носозлиги, мактаб девори таъмирталаб эканлиги маълум бўлди. Мактаб ойналари дарз кетиб, яроқсиз аҳволга келиб қолган. Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ҳам қониқарли деб бўлмайди. Синф хоналарини иситиш қозонхонаси яхши ишламаслиги юзасидан ҳақли эътирозлар билдирилди.

Юқорида қайд этилган масалалар юзасидан халқ депутатлари Термиз туман Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди ва натижаси юзасидан мактаб маъмуриятига маълум қилиниши таъкидланди.

     Биргина фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш билан иш битмайди, — дейди халқ депутатлари Термиз туман кенгашидаги “Адолат” СДП депутати Отабек Мавлонов. — Фуқаро учун муносиб турмуш шароитини таъминлаш, жамиятдаги ижтимоий ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш ва бу борадаги ислоҳотлар жараёнида ташаббускор бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда, ҳар бир маҳалла, идора, ташкилотда ижтимоий тартиб ва адолат ўрнатилишини таъминлашга кўмаклашяпмиз, фуқаролар билан ишлашда янги  ташаббуслар билан чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Мақсад — ҳар қандай муаммонинг ечимига йўл топиш.

Маҳаллаларда партия фаоллари томонидан ўрганиш тадбирлари давом этмоқда.

Убайдулло Тоғайназаров,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Термиз туман Кенгаши раиси

Депутатлар аҳоли билан доимий мулоқотда was last modified: Декабрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »