Депутатлар ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак

14 Декабрь, 18:48 • Пленум, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 64 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлар ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак нет

Барчамизга маълумки, жорий йил 12 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасида Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар фаолияти танқидий-таҳлил қилинди.

Ушбу йиғилишда сиёсий партиялар, ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари олдига бир қатор муҳим вазифа ва топшириқлар қўйилганини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши фаолиятини қайтадан кўриб чиқиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида вилоят Кенгашининг юртбошимиз маърузаларида белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида календарь-режаси ишлаб чиқилди. Ушбу режа-дастур 9 та бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлимда аниқ ишлар кўлами белгилаб олинди. Мазкур режа-дастур асосида бугунги кунда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Куни кеча бўлиб ўтган вилоят Кенгаши Пленумига тайёргарлик жараёнида амин бўлдимки, фаолиятимизни янада жонлантиришимиз, эришган ютуқларимизга маҳлиё бўлмасдан, фаолиятимизни чуқур танқидий таҳлил қилиб, эътиборимиздан четда қолаётган соҳаларга ҳам эътибор қаратиш, муҳтарам юртбошимиз маърузасида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг сўзсиз ва самарали ижро этилишини таъминлашда ташаббускор бўлиш, бу борада халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари, партиянинг туман ва  шаҳар кенгашлари, депутатлик гуруҳларининг масъулиятини янада ошириш учун келгусида қуйидаги вазифалар ижросини йўлга қўйишимиз лозим.

Биринчидан, Давлатимиз раҳбарининг маърузасида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширишга мўлжалланган дастурни яна қайтадан ўрганиб чиқиб, бажарилмаган вазифаларнинг ижросини тўлиқ таъминлашимиз лозим. Қолаверса, туман, шаҳар Кенгаши, депутатлар, депутатлик гуруҳларининг бугунги фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, кўрсатилган камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда иш услубини ўзгартириши керак.

Иккинчидан, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда долзарб ҳисобланган қарорларни қабул қилишда жамоатчилик ва сайловчиларнинг кенг иштирокини таъминлаш, депутатлик назоратини кучайтириш, қабул қилинаётган қонунлар, муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий аҳамиятга эга бўлган ҳудудий дастурлар ижросини сўзсиз таъминлаш зарур.

Бугунги кундаги ўта муҳим талаб Кенгаш сессияларида мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини мунтазам равишда эшитиб бориш амалиётини кучайтириш, ҳудудий дастурларнинг ижро этилишини таъминлашда депутатларнинг депутатлик сўровини юборишга доир фаолиятини такомиллаштириш, депутатлар томонидан жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганишда аниқланган, туман, шаҳар даражасида ҳал этилиши керак бўлган муаммоларни ечиш бўйича зарур чоралар кўриш умумий ишимизга катта фойда бўлган бўлар эди.

Айниқса, ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожига дахлдор бўлган долзарб масалаларни ҳал этиш борасидаги ташаббускорликни ошириш, ёшлар билан ишлаш, оила ва аёллар масаласи бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш депутатларимизни доимий диққат марказида бўлмоғи зарур. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини депутатлар томонидан фуқароларга тушунтириш ишларини узлуксиз равишда амалга ошириб боришни туман, шаҳар кенгаши фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида белгилаб олишимиз лозим.

Учинчидан, партиянинг депутатлик гуруҳлари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги дастурдан келиб чиққан ҳолда, устувор мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ таклиф ва ташаббусларни фаол илгари суриши,  депутатлик гуруҳлари раҳбарлари ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари орқали сайловчиларга ахборот бериб бориш амалиётини кенг йўлга қўйишлари мақсадга мувофиқ.

Давлатимиз раҳбарининг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузаси партия кенгашлари, халқ депутатлари, депутатлик гуруҳлари ҳамда ҳар бир депутат томонидан келгусида қилиниши лозим бўлган барча ишларида дастуриламал бўлиб хизмат қилиши керак. Шундагина сиёсий партияларимиз, депутатларимиз халқимиз билдирган ишончига муносиб бўлиб, танловини оқлаган бўламиз.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси.

 

Депутатлар ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак was last modified: Декабрь 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »