Депутатлардан фаоллик талаб этилмоқда

14 Декабрь, 19:02 • Қашқадарё вилояти, Пленум, Янгиликлар • 59 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлардан фаоллик талаб этилмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг Х Пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши VIII Пленуми қарори билан тасдиқланган дастури ижроси тўғрисида фикр алмашилди.

Пленумда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партиянинг туман, шаҳар Кенгашлари раислари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуман кун тартибидаги масала юзасидан партия вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Рўйиддин Раупов маъруза қилди.

— Вилоят партия ташкилотлари томонидан жорий йилнинг ўтган ойлари давомида 300 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди – дейди, Р.Раупов. — Партия ташкилотларимиз фаолиятда ишлашнинг янгича шакл ва услубларини мунтазам жорий этиб келишаяпти. Натижа бермайдиган тадбирлардан воз кечиб, партиявий лойиҳаларнинг аниқ самара беришини таъминлашга ҳаракат қилишаяпти. Айниқса, партия Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан фаоллар ва депутатларимизнинг ҳар ҳафта МФЙ ва аҳоли хонадонларида бўлиб,  мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражасини тизимли ўрганишаётгани ҳам ижобий самара бераётир.

Пленумда вилоят Кенгаши аъзолари бундан буён ҳам партиянинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, тарафдорлари сонини кўпайтириш ва шу билан бирга давлат сиёсатини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишларини эътироф  этдилар.

— Президентимиз маърузасида белгиланган устувор йўналишлар ва шу асосда партия Сиёсий Кенгаши VIII Пленуми қарори билан тасдиқланган дастурда ўта ҳаётий масалалар илгари сурилган – дейди Пленумда муҳокама юзасидан сўзга чиққан партиянинг Миришкор туман Кенгаши раиси Саодат Очилова, — Мен юртбошимизнинг мустақил мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий  эттириш, халқ фаровонлигини юксалтириш, барча жабҳада қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги фикрларини оддий партия аъзоси сифатида тўла қўллаб-қувватлайман. Шу билан бирга барчангизни партия Сиёсий Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган дастур ижросини бекаму-кўст адо этишга чақираман.

Пленумда дастур ижросини таъминлаш учун вилоят партия ташкилотлари олдига аниқ вазифалар қўйилди. Шунингдек, анжуманда таъкидланганидек, маҳаллаларда БПТлар иши кўламини кенгайтириш лозим. Партия сафларига  фидокор, маънавий етук, ватанпарвар инсонларни жалб этиш ишларини кучайтириш керак. Янги бошланғич ташкилотларни тузиб, улар фаолиятини йўлга қўйиш лозим. Яна бир нарса эътиборга лойиқ — бу фуқаролардан тушаётган ариза ва шикоятларни кўриб чиқиб, ҳаммасига қўлдан келганича ёрдам бериш масаласидир. Бу каби масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилиши, бир томондан, ижтимоий тангликни бартараф этса, иккинчи томондан, халқ олдида партиянинг обрў-эътиборининг ўсишига, янги аъзоларни сафларимизга қўшилишига олиб келади.

Пленумда “Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги масала ҳам кўрилди. Партиянинг вилоят Кенгаши аъзолари таркибига ўзгартиришлар киритилиб, янги аъзолар сайланди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига бўшаб қолган ўринларга партиянинг вилоят Кенгаши томонидан номзодлар кўрсатилди ва иштирокчилар томонидан тасдиқланди.

Анжуманда бу йилги обуна мавсумини ҳам юқори савияда уюшқоқлик билан ташкил этишга келишиб олинди. Кун тартибида белгиланган масалалар юзасидан партиянинг халқ депутатлари Косон туман Кенгаши депутати Дилдора Аминова, ҳуқуқшунос Норсафар Норматов, партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси Азима Зайнуддинова, халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши депутати Суяр Махмарасулов, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходими Сарвар Эргашевлар ҳам сўзга чиқдилар.

Пленум сўнгида муҳокама этилган масалалар юзасидан зарур таклиф тавсиялар ишлаб чиқилиб, вилоят партия Кенгаши олдида турган келгусидаги мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

 

 

Депутатлардан фаоллик талаб этилмоқда was last modified: Декабрь 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »