Депутатлик гуруҳида: халқ билан мулоқотлар амалий ифодасини топмоқда

13 Декабрь, 12:42 • Депутатлик гуруҳи, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 62 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлик гуруҳида: халқ билан мулоқотлар амалий ифодасини топмоқда нет

Жойларда қонун устуворлигини таъминланиши халқнинг  ишончли вакиллари бўлган депутатларнинг  муносиб фаолият олиб бориш билан ҳам белгиланади.

Хусусан,  халқ депутатлари Шовот туман Кенгашидаги  Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, аҳолини ўйлантириб келаётган муаммоларни ечимини топишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан жорий йил давомида аҳоли билан ўтказилган жонли мулоқотларда аниқланган муаммолар, шунингдек, фуқаролар томонидан қайд этилган мурожаатлар, депутатлик қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар асосида мутасадди ташкилот раҳбарларига  46 та депутатлик сўрови киритилди. Шундан 27 таси ижобий хал этилди. 16 таси юзасидан депутатлар томонидан назорат ишлари олиб борилмоқда, – дейди депутатлик гуруҳи раҳбари Жумабой Бекчанов, – Аҳоли, айниқса ёшларнинг бандлигини таъминлаш, маҳаллалардаги ички йўлларни жорий ва капитал таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини йўлга қўйиш, аҳолининг кам таъминланган қисмига моддий ва маънавий ёрдам бериш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, умумтаълим мактаблари ҳамда коллежларда ўқувчи формасини жорий этиш каби қатор масалаларда  юзага келган муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Тумандаги “Оқ-олтин” маҳалла фуқаролари томонидан ҳудудда жойлашган “Ниёз бобо” қабристонига  борадиган 500 м масафодаги йўлнинг яроқсиз холатга келиб қолгани натижасида ёғингарчилик пайтлари йўловчилар айниқса, кекса нуронийларнинг бу йўлдаги харакатида муаммолар содир бўлаётгани  тўғрисидаги мурожаатлар ўрганилди ва депутатлик гуруҳи раҳбари Жумабой Бекчановнинг Туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Мадамин Қурбонов номига киритган депутатлик сўрови ижобий ҳал бўлди. Йўлга тош ётқизилди ва фуқаролар бу муаммодан холос бўлишди.

Мулоқотларнинг бирида депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан яна бир ҳайрли ишга қўл урилди.  “Оқ-олтин” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Рўзимбой Отажанов ногиронлик аравачасига мухтож эканини билдирган эди. Бу масала юзасидан Жумабой Бекчановнинг туман тиббиёт бирлашмасига жўнатган депутатлик сўрови ҳам эътиборга олинди ва ногиронлик аравачаси билан таъминланди.

Шунингдек, депутатлик гуруҳи аъзолари туманнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган “Ижтимоият” маҳалла фуқаролари билан суҳбатлашиш жараёнида, нафақа пулларини ўз вақтида олмаётгани ва суюлтирилган газ балонини икки ой давомида берилмагани тўғрисида баён этишган эди. Депутатлик гуҳи аъзози Бекзод Ражаповнинг “Халқ банки” туман филиали ҳамда Туман газ таъминоти кархонаси бошлиғига мурожаати натижасида иккала муаммо ҳам бартараф этилди. Қисқа вақт ичида нафақахўрларга нафақа пули тарқатилди ва аҳоли суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланди.

“Бунёдкор” маҳалласида яшовчи фуқаролар  худуддаги 2, 41- сонли умумтаълим мактабларига ҳамда “Қурилиш” КХҚ олиб борадиган “Янги обод” кўчасининг  йўли яроқсиз холга келгани боис, қишнинг кровли, ёғингарчилик  пайтлари  кексаю-ёш пиёдалар, айниқса ўқувчилар  учун қийинчилик ва муаммолар туғдираётганини баён этишди. Депутатлик гуруҳи аъзоси Шихназар Турсунов бу масала юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи номига депутатлик сўрови чиқарди. Сўров эътиборга олинди ва жорий йилда капитал таъмирланадиган бўлди. Шу маҳалла фуқароларининг маҳаллага тунги чироқлар зарурлиги тўғрисидаги баёни депутатлик гуруҳи аъзоси Тўлқин Муҳаммаджановнинг туман Электор таъминоти кархонасига киритган депутатлик сўрови натижасида маҳаллага тунги чироқлар ўрнатилди.

Тумандаги “Шовот” маҳалласида яшовчи аҳолининг аксарият қисми маҳаллада жойлашган 2-сон МТМ ёш авлодни баркамол қилиб вояга етказиш борасида талабга жавоб бермаслигини, кўплаб ота-оналар фарзандларини боғчага бериш нияти борлиги, аммо боғчада ўрин етарли эмаслиги тўғрисидаги эътироз эшитилди. Ўрганишлар натижасида мазкур МТМ да 90 нафар бола тарбияланаётган бўлиб ҳақиқатдан ҳам МТМнинг аҳволи қаниқарли эмаслиги маълум бўлди. Бир неча йил олдин бошлаб қўйилган боғча қурилиши тўхтаб қолгани аниқланди ва депутатлик гуруҳи аъзоси Феруза Юсупова томонидан туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари номига депутатлик сўрови юборилди. Хатга жавобан, мазкур масала 2018 йил дастурига киритилган.

Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДП халқ депутатлари Шовот туман Кенгашидаги  партия гуруҳи томонидан “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматининг  аҳволи,  мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси   ва бошқа эмлашлар даврийлигининг холатлари” юзасидан олиб борилган ишларнинг натижалари тўғрисидаги масала туман Кенгашининг Сессиясига киритилган эди.  Депутатлик гуруҳи аъзоларининг  Сессия қарорининг бажарилишини назорати туфайли камчиликлар қисман бўлсада бартараф этилди. Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг  жорий йилнинг 16 ноябрдаги № 38 сонли хатида маълум қилишича  партия фаоллари томонидан ўрганишлар жараёнида  тумандаги 54 та умумтаълим мактабидан 6 та яъни 1,2,25,27- сонли умумтаълим мактаби, 1-сон ихтисослаштирилган мактаб интернатида  тиббиёт хонаси мавжудлиги аниқланган бўлса, Сессия қароридан сўнг 11 та яъни 3,5,9,10,12,14,17,23,37,38,42-сонли умумтаълим мактабларида тиббиёт хоналари фаолиятини бошлаган. Штат асосида ўрта тиббий ходим билан таъминланган. Тиббиёт хоналари зарурий дори-дармонлар билан таъминланган.

Муҳтасар айтганда, депутатлик гуруҳи аъзолари партиянинг туман Кенгаши фаолиятига ҳам чуқур масъулият билан ёндашишмоқда. Партиянинг “Адолат-қонун устиворликда”, “Мактабда ижтимоий тенглик”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик”, “Тозалик йўлида бирлашайлик” каби қатор лойиҳалари доирасида ҳамжиҳатликда фаолиятини олиб боришмоқда. Фаолларимиз юрт  дарди билан ёниб яшаш бахтини дилдан ҳис этишмоқда.

Замира Абдуллаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

 

 

Депутатлик гуруҳида: халқ билан мулоқотлар амалий ифодасини топмоқда was last modified: Декабрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »