Депутатлик гуруҳининг ҳисботи тингланди

29 Декабрь, 19:34 • Бухоро вилояти, Депутатлик гуруҳи, Янгиликлар • 30 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлик гуруҳининг ҳисботи тингланди нет

Халқ билан мулоқот қилиш, инсон манфаатлари йўлида ижобий ишларни амалга оширишда маҳаллий кенгаш депутатларининг ҳам ўрни беқиёс. Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари йил давомида баъзи мавжуд камчиликларнинг олдини олишда, фуқароларнинг турмуш шароитлари билан танишиш асносида уларни ўйлантираётган масалаларни ўрганиб, ҳал этишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳининг бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида қилинган ишларнинг якуний ҳисоботи тингланди. Йиғилишда шаҳар Кенгаши депутатлари, партия ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Депутатлик гуруҳи раҳбари Дилбар Ҳамдамова партия ходимлари олдида 2017 йилда депутатлик гуруҳи томонидан олиб борилган фаолият тўғрисида тўхталиб ўтди.

Таъкидлаш ўринлики, ушбу депутатлик гуруҳи аъзолари йил давомида мутассадди ташкилотларга 46 та депутатлик сўрови билан мурожаат қилишган, шундан 32 таси ижобий ҳал этилди.

5 та доимий комиссияларга, “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Бухоро шаҳрида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими (тез тиббий ёрдам, патронаж хизмати, оилавий поликлиникалар фаолияти) билан боғлиқ муаммолар юзасидан ўтказилган ўрганишларни сессияга масала қилиб киритишди. 39 марта оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилишган.

Депутатлик гуруҳи раҳбари Дилбар Ҳамдамова ҳисоботи давомида, эришилган ютуқлар қатори мавжуд муаммолар борасида ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, камчиликларни бартараф этиш ҳақида ташкилотларга йўлланган баъзи депутатлик сўровларининг жавобсиз қолганлиги, баъзиларида эса аниқ жавобларнинг берилмаганлиги тўғрисида таъкидлади. Шунингдек, сессияга масала киритишда анча орқада қолиб кетганлиги борасида айтиб ўтди.

Фурқат ҚОДИРОВ, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселекторда сўзлаган нутқида депутатлар фаолиятига катта эътибор қаратди. Айни мана шу эътибор сабаб биз депутатлар ўз ишимизга масъулият билан ёндашишга ҳаракат қилиб келяпмиз. Аммо муаммолар ҳам йўқ эмас. Бўлиб ўтган бугунги йиғилишда қатор камчиликларимиз тилга олинар экан, албатта, уларни бартараф этишда астойдил ҳаракат қилишимиз керак. Масъулият ва талабчанлик билан ўз фаолиятимизга ёндашишимиз зарур.

Йиғилиш давомида йўл қўйилган камчиликларнинг олдини олишда қандай амалий ишларга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Аниқ таклифлар берилди.

Моҳигул Абдуллаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Депутатлик гуруҳининг ҳисботи тингланди was last modified: Декабрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »