Элликқаълада сиёсий ўқув

25 Декабрь, 19:13 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 195 марта кўрилди • Комментариев к записи Элликқаълада сиёсий ўқув нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Элликқалъа туман Кенгаши томонидан “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида маҳалла ва овул фуқаролари йиғинларида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари сиёсий ўқувлар юксак савияда ўтказилишига катта аҳамият қаратиб келинмоқда.

Унда аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамиятимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш, қабул қилинаётган қарор ва фармойишларнинг мазмун-моҳиятини тушинтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга асосий мақсад сифатида қаралмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 19 декабрь куни “Тоза-боғ” овул фуқаролар йиғинида ташкил этилган сиёсий ўқув ҳам иштирокчиларнинг фаоллигида бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси А.Эркаев Жорий йилнинг 12 декабр куни “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 14 декабрь куни қабул қилинган “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига батафсил тўхталди.

Мазкур фармонлар юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган “ягона дарча” хизмати сифатини ошириш, соҳада мавжуд муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уни жаҳон бозорларига илгари суриш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар комплексини белгилаб берганлиги билан аҳамиятли эканлиги айтиб ўтилди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистоннинг 2018 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозлари, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси ҳамда давлат бюджети лойиҳасига бағишланган кенгайтирилган мажлисида кўрилган масалалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбековнинг 13 декабрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келганлиги ва икки қўшни давлат раҳбарлари ўртасида ўтказилган музокаралар, Муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистонга қилган ташрифи, Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-Конвенциясининг Ўзбекистон Республикаси учун жорий йил 12 декабрдан кучга кириши, 2017 йил 15 декабрда имзоланган Президент қарорига асосан Ўзбекистон Ислом академияси ташкил этилиши тўғрисидаги янгиликлар кўпчилик тингловчилар томонидан илиқ қарши олинди.

Шулар қатори жаҳонда рўй бераётган янгиликлар тафсилоти ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашувда “Тоза-боғ” ОФЙ Диний маърифат ва диний аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси А. Бабаева, Қишлоқ оилавий поликлиникаси мудираси Ў. Атабаевлар сўзга чиқиб ўтказилаётган сиёсий ўқувларнинг аҳамияти тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Малика СОБУРОВА, “Тоза-боғ” ОФЙ фуқароси:

— “Адолат” партияси томонидан ўтказилаётган бундай сиёсий ўқувлар маҳалламиз аҳли учун катта янгилик бўлмоқда.

Маърузада баён қилинган хабарлар, маълумотлар сиёсий дунёқарашимизни кенгайтиришда, ҳуқуқий билимларимизни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эгадир. Албатта, бунинг учун партия вакилларидан бениҳоят мамнунмиз.

Таъкидлаш жоизки, жойларда ўтказилаётган мана шундай сиёсий ўқувлар эртанги кунимизда ўзининг ижобий самарасини бермай қолмайди. Боиси, мазкур учрашувларда фуқароларимиз сиёсий-ҳуқуқий янгиликларнинг мазмун-моҳиятини теран тушуниб етмоқда. Бу эса, ўз ўрнида фуқароларимизнинг юртимизда кечаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссининг ортишига, турмуш фаровонлигининг янада яхшиланишига, келажакка бўлган ишончларининг ортишига, ҳаётга янгича нигоҳ билан қарашларига замин яратмоқда.

Шу жиҳатдан олиб қараганда, партиямиз тизимида изчил ўтказилиб келинаётган сиёсий ўқувларнинг таъсир кучини оширишга эришиш муҳим вазифалардан биридир.

Шарипа ТОРЕШОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Қорақалпоғистон ҳудудий

 Кенгаши бош мутахассиси

 

 

Элликқаълада сиёсий ўқув was last modified: Декабрь 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »