Эътибордан кўнгиллар шод

29 Декабрь, 15:45 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 184 марта кўрилди • Комментариев к записи Эътибордан кўнгиллар шод нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлиги дин ва жамоат ишлари котибияти, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Жиззах вилоят ташкилоти билан ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги 29-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун партиянинг “Саҳоват беназир қадрият” лойиҳаси доирасида “Меҳр-мурувват” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни 29-меҳрибонлик уйи раҳбари Н.Тоғаев очиб берар экан, давлатимизда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар, кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида сўз юритди. Қолаверса, бу ерда тарбияланаётган меҳрга ва эътиборга муҳтож болажонлар учун кўрсатилаётган эътибордан уларнинг мурғак кўнгли тоғдек кўтарилишини ва бу ишлар уларнинг келажакдаги ҳаётида ўз самарасини кўрсатишини таъкидлади.

– Мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларга яратиб берилаётган кенг имкониятлардан меҳрибонлик уйида тарбияланаётган ёшлар ҳам унумли фойдаланиб келишмоқда. Бунинг исботини уларнинг таълим олиш жараёнида, спорт ва турли хил тўгараклардаги иштирокидан билишимиз мумкин. – дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати О.Шукуров.

Шунингдек тадбирда сўз олган Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Жиззах вилоят ташкилоти раиси О.Гадоев бундай хайрия тадбирларининг ўтказилиши ва партия томонидан меҳрибонлик уйида ташкил этилган “Адолат тўгараги” ҳамда “Адолат кутубхонаси” ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, уларни турли хил тўгаракларга қизиқтириш мақсадида қилинаётганлгини айтиб ўтди.

Тошкент вилоятидан ташриф буюрган режиссёр, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашига сайланган депутат Иброхим Расулов ҳамда хонанда Элноза болажонларни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклаб, ўз чиқишлари билан йиғилганларнинг қувончига қувонч қўшди.

Ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган ўқув қуроллари ва янги йил муносабати билан берилган эсдалик совғалар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига шодлик улашди. Шунингдек, тадбирда болажонлар томонидан ташкил қилинган бадиий чиқишлар барчага бирдек хуш кайфият бағишлади.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Эътибордан кўнгиллар шод was last modified: Декабрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »