Эътибордан шод кўнгиллар

19 Декабрь, 19:32 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 224 марта кўрилди • Комментариев к записи Эътибордан шод кўнгиллар нет

Инсон қадри унга кўрсатилган иззат-икром, ҳурмат-эътибор ва меҳр билан сарбаланд. Тинч ва хотиржам юртдаги осойишта ҳаёт, инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу амаллар билан у янада теран мазмун касб этади.

Президентимиз ташаббуси билан жорий йилдан бошлаб, декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонланиши мазкур соҳага қаратилаётган юксак эътибор намунаси бўлиб, нафақат деҳқон ва фермерларимиз, балки ушбу соҳада фаолият юритаётган олимлар, иқтисодчилар, инженер-механизаторлар, тадбиркорлар фаолиятида ҳам янгидан янги ютуқ ва марраларга янада кенг йўл очишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Давлатимиз раҳбарининг Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқини тинглар эканман кўнглим осмон қадар кўтарилди.

Сабаби, унда биз, деҳқону фермерларнинг камтарона меҳнатимизга юксак баҳо берилиб, жумладан, деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди”, деган сўзларни алоҳида таъкидланди. Бу сўзлардан шунчалар куч олдимки, гоҳо институтда талабаларга илм сирларидан сабоқ бериб, гоҳо кенг далалар, яшнаган боғлар, она тупроққа бўлган ҳавас туфайли бугунги кунда тадбиркорлар учун яратилаётган имконият, шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб ташкил этганим, Пастдарғом туманидаги 50 гектар ер майдонига эга “Зиё-нур чашмаси дурдонаси” фермер хўжалиги ишларига улгуриш учун елиб югуришларим барчаси мен учун ҳузурбахш эканлигини англадим.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида, қишлоқ хўжалиги соҳасини янада жадал ривожлантириш, мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бирига айлантириш борасидаги устувор вазифаларни ҳам белгилаб берди.

Шундай экан биз ушбу устувор вазифалар ижросини таъминлаш, уларни бажариш юзасидан зарур тадбирларни белгилаб, бор имкониятимизни ишга солишимиз лозим. Зеро, биз соҳа ходимларига муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, билдирган ишончлари кучимизга куч, ғайратимизга-ғайрат қўшади, меҳнатга иштиёқ уйғотади. Ниятимиз — бундан буён ҳам ернинг сирини чуқур билиб, тупроқ билан тиллашиб қишлоқ хўжалигида юқори самарадорликка эришиш, эл-юрт фаровонлигини таъминлаш, дастурхонларимиз ва бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

Гулмира БОБОЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Пастдарғом туман Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси

“Зиё-нур чашмаси дурдонаси” фермер хўжалиги раҳбари

Эътибордан шод кўнгиллар was last modified: Декабрь 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »