Фаолиятга масъулият билан ёндашмоқ лозим

13 Декабрь, 12:10 • Бухоро вилояти, Пленум, Янгиликлар • 168 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаолиятга масъулият билан ёндашмоқ лозим нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги XI Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгаши, туман ва шаҳар Кенгаш раислари, ижрочи котиблари ҳамда депутатлари, партия фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг VIII Пленуми қарори билан тасдиқланган дастури ижросини амалга ошириш бўйича календарь – режадаги ишларнинг  амалга оширилиши юзасидан ҳисобот тингланди.

Кун тартибидаги ушбу — биринчи масала юзасидан Партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов сўзга чиқиб, партия шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан амалга оширилган ишлар, мавжуд баъзи камчиликлар борасида тўхталиб ўтди. Фаолиятлари таҳлил қилинди.

Муҳокама давомида Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутати Дилшод Бозоров сўзга чиқиб, депутатлик фаолияти, мавжуд камчиликларнинг олдини олиш борасида тегишли ташкилотларга қилган мурожаатлари ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, баъзи ечилмай қолаётган муаммолар хусусида таъкидлар экан, албатта, ечимини топишда астойдил ҳаракат қилиш зарурлиги борасида ҳам айтди.

Пленумда партиянинг Қоракўл туман ва Когон шаҳар Кенгаши раислари сўзга чиқиб, мавжуд камчиликларнинг олдини олишга эътибор қаратиш ҳамда давлатимиз раҳбарининг маърузаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ишга масъулият билан ёндашиш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Пленум кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан асосий маърузачи ва сўзга чиққанларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда вилоят Кенгаши аъзолари томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

Моҳигул Абдуллаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Фаолиятга масъулият билан ёндашмоқ лозим was last modified: Декабрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »