Гузал диёримнинг бахтли қизиман…

9 Декабрь, 18:15 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 57 марта кўрилди • Комментариев к записи Гузал диёримнинг бахтли қизиман… нет

Эрталаб уйқудан уйғонаману бошим узра нур сочаётган қуёшнинг илиқ тафтини туяман. Шу онда бу замин, бу қуёш, бу макон менга қанчалик қадрдон эканлигини ҳис қиламан. Бу бир лаҳзалик хаёл менинг севимли диёрим,  яқинларим, мен учун қадрдон бўлган устозларим ва мактабим учун фахр туйғусини уйғотади. Бу лаҳзада ўз-ўзидан дилимда шукроналк  жўш уради.

Давлатимизда ёшлар сиёсати изчиллик билан давом эттирилаётгани, уларнинг ўз истеъдодларини  рўёбга чиқариши учун имконият майдони кенгайиб бораётганини  кўзимиз билан кўриб турибмиз. Масалан, таълим соҳасидаги миллий дастурни ҳаётга татбиқ этиш бошланганидан бўён 4 минг 680 тадан зиёд умумтаълим мактаби янгидан қурилди, капитал таъмирланди. Ўтган йиллар мобайнида  ҳар томонлама жиҳозланган мусиқа ва  санъат мактаблари, замонавий билим масканларини барпо этиш учун 5 миллиард доллардан ортиқ бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар йўналтирилди.

“Умид билан суқилган таёқ бир кун берар меваю япроқ”, деганларидек, қисқа вақт ичида ёшлар тарбияси билан боғлиқ саъй-ҳаракатларнинг натижалари бўй кўрсата бошлади. Бир неча йиллардан буён мунтазам равишда берилаётган Зулфия номидаги мукофот совриндорлари, истеъдодли ёшлар вояга етаётгани, улар буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари бўлишга интилаётганларидан далолат беради.

Бугун мен гўзал диёримнинг эрка бир қизи сифатида ҳар дақиқа янги орзулар, янги мақсадлар билан нафас оламан. Мен ҳам тенгдошларим каби биз учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб  келаяпман. Булар орқали менда келажагимизга бўлган ишонч, юрагимдаги фахр туйғуси янада мустаҳкамланди.

Юртбошимизнинг сиёсий партиялар фаоллари ва депутатлар билан бўлган учрашувини кўриб, уларнинг фаолиятига бўлган қизиқишим янада ортди. Мен Ўзбекистон “Адолат” Социал –демократик партиясининг Каттақўрғон шаҳар кенгаши қошидаги “Ёшлар қаноти” , “Ёш депутатлар” клубига аъзо бўлдим.

Партиянинг шаҳар кенгаши томонидан Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилган тадбирда  қатнашишимиз бизга Тошкент шаҳрига сайёҳат қилиш учун имкон яратди. У ерда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишларини кўриш билан биргаликда, клубимиз  аъзолари Ўзбекистон “Адолат” СДП нинг Олий мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари билан учрашдилар. Энг қувонарли, унутилмас ҳодиса эса мулоқот жараёнида биз ёшлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Н.Умаров томонидан ташаккурнома билан тақдирландик.

Албатта, бундай тадбирлар, учрашувлар биз ёшларни янада кўпроқ билим олишга, она Ватанимиз истиқболи йўлида тиним билмай меҳнат қилишга ундайди. Мен барча тенгдошларимни бизга эргашишларини истайман. Ишонаманки, биргаликда амалга оширадиган эзгу амалларимиз шаҳримиз, вилоятимиз, республикамиз довруғини янада баландларга кўтаришга хизмат қилади.

Шаҳризода ХАКИМОВА,

Ёш адолатчилар қаноти фаол аъзоси

Гузал диёримнинг бахтли қизиман… was last modified: Декабрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »